Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ЖАСУР" ЖАМОАСИ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2022-04-18 17:20:17    95

PDF юклаш
Чоп этиш


"ЖАСУР" ЖАМОАСИ ТАҚДИРЛАНДИ

         Хабарингиз бор, туманимизнинг 1-сонли умумуий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари Фарғона шаҳрида ўтказилган "Ватанпарвар" ҳарбий-спорт мусобақасида қатнашиб, фахрли 2-ўринни эгаллашди.

         Мазкур мусобақа Ўзбекистон  Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ёшлар  ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Халқ  таълими  вазирлиги ҳамда ”Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг 2022-йил 22-февралдаги ”Ёшлар ўртасида мудофаа вазирининг кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш ва  ўтказиш тўғрисида” қўшма қарорларлари асосида ташкил этилиб, ўтказилди.

         Бугун мазкур таълим даргоҳида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром СайИдмусаев ва туман секторлари раҳбарлари қатнашиб, ўқувчиларни бу муваффақият билан табриклашди.

         Мазкур танлов иштирокчиларига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва ҳомий ташкилотларнинг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

         "Жасур" жамоаси раҳбари, 1-сонли УЎТ мактаби директорининг ватанпарварлик рўҳида  тарбиялаш буйича директор ўринбосари Урунов Санжарбек Зафарович ҳамда 4-сонли умумтаълим мактаби директорининг ватанпарлик рӯҳида ёшларни тарбиялаш бўйича директор ўринбосари Рауф Суннатов ва Сўх тумани Мудофаа ишлари бўлими чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлими бошлиғи Расулбек Муҳиддиновларга  Ўзбекистон жангчи фахрийлар (байналмилалчи) бирлашмасининг "Ёшларни Ватанпарварлик рўҳида тарбиялаш учун" медали топширилди. Шунингдек, барча жамоа аъзоларига танловнинг медаллари ҳам тақдим этилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати