Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАМКОРЛИК УФҚЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

×

 2022-04-18 17:09:36    86

PDF юклаш
Чоп этиш


ҲАМКОРЛИК УФҚЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

         Туман ҳокимлигида Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигида Қирғизистон республикаси Баткен райони маъмурияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Айтиш лозимки, бундай учрашув ва ўзаро мулоқотлар икки давлат ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлайди.

         Икки давлат раҳбарлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси президенти С. Н. Жапаров бошлаб берган дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари бугун янги босқичга кўтарилаётгани билан ҳам аҳамиятлдир.

         Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган ўзаро дўстона учрашувда икки туман ҳуқуқ-тартибот, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, ҳоким ўринбосарлари ва барча соҳалар вакиллари иштирок этишди.

         Учрашув чоғида Сўх туманида Қирғизистон республикаси тадбиркорлик доираси вакиллари иштирокида бизнес-форум ташкил этиш, икки давлат спортчилари ўртасида спортнинг турли соҳалари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш, савдо-сотиқ, туризм соҳаларини ривожлантириш, логистика имкониятларидан фойдаланган ҳолда икки томонлама экспорт-импорт соҳасини ривожлантириш, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро тижорат йўналишидаги ҳамкорликнининг қонуний тамойилларини йўлга қўйиш юзасидан фикрлар алмашилди ва барча тилга олинган соҳаларни ривожлантиришга келишиб олинди.

         Мазкур тадбир давомида халқларимиз ўртасидаги ўзаро дўстона муносабатларни янада кучайтириш, сув таъминотидаги масалаларни ҳамкорликда ҳал қилиш, бу бўйича икки давлат дўстлиги рамзи сифатида учрашув ва ҳашарлар ташкил этиш юзасидан ҳам таклифлар билдирилди. Чегара муносбатлари ва чегарадаги муаммолар қонунда белгиланган тартибда, ўзаро келишувга биноан ҳал этилиши қайд этилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати