Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 1 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЖАСУР” ЖАМОАСИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИДА

×

 2022-04-18 16:56:05    78

PDF юклаш
Чоп этиш


“ЖАСУР” ЖАМОАСИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИДА

         Фарғона шаҳрида жойлашган Фарғона дала полигонида Ўзбекистон  Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ёшлар  ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Халқ  таълими  вазирлиги ҳамда ”Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг 2022-йил 22-февралдаги ”Ёшлар ўртасида мудофаа вазирининг кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш ва  ўтказиш тўғрисида” қўшма қарорларлари асосида вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида “Ватанпарвар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

         1-сонли УЎТ мактаби ЧҚБТ етакчиси, "Жасур" жамаоси мураббийи Санжарбек Ўруновнинг маълумотига кўра, ҳарбий-спорт мусобақасининг якуний натижасига кўра, 1-ўринни Бешариқ тумани жамоаси, 2-ўринни Сўх тумани жамоаси ва 3-ўринни Қувасой шаҳар жамоаси эгаллади.

         Тадбир сўнгида ғолиблар ташкилотчилар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

         Эслатиб ўтамиз, Сўх тумани жамоасининг мазкур танловлардаги иштироки анъана тусини олган. Ҳатто бизнинг жамоамиз Республика миқёсида ҳам фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати