Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУАММОЛАР ТИЗИМЛИ ҲАЛ ЭТИЛАДИ

×

 2022-04-15 16:59:59    72

PDF юклаш
Чоп этиш


МУАММОЛАР ТИЗИМЛИ ҲАЛ ЭТИЛАДИ

         Мактаб таълимини кўрмаган миллат таназзулга юз тутиши синалган ҳаётий ҳақиқат ҳисобланади. Шуни қувонч билан айта оламизки, Республикамизда таълим соҳасига берилаётган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади” деган сўзлари барча муаллим ва ўқитувчилар манфаати, фарзандларимиз келажагини кўзлаб айтилгани ҳам соҳа вакилларига куч ва ғайрат бағишлайди.

         Бироқ, ўқитувчи ва муаллимларимиз йўлида баъзи бир кўринмас ғов ва тўсиқлар борки, таълим соҳасига умрини бағишлаган инсоннинг рўҳиятига салбий таъсир ўтказмай қолмайди. Буни таълим бошқа тилларда олиб борилаётган мактаблар мисолида кўришимиз мумкин. Аниқроғи, ушбу муаммоларга бу йили бошланғич синфларда тожик тилида дарс берадиган ўқитувчилар ўтказилган аттестация жараёнларида дуч келдилар. Бироқ, ҳозир ушбу муаммолар ҳақида гапирмаймиз. Чукни бу муаммони ҳамма билади ва эълон қилган мақолаларимиз орқали билиб олишди.

         Қувонарлиси, муаммо ўзининг ижобий ечимини топди. Мурожаатлардан кейин. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўзига билдирилган мурожаатлардан сўнг.

         Саидов Бахтиёр Одиловичнинг Сўх туманига ташрифи чоғида тумандаги баъзи мактабларда олиб борилаётган таълим-тарбия ишлари ўрганилди. Мактаблардаги ҳолат кўздан кечирилди. Ўқитувчиларга яратиб берилган шароитлар билан танишган халқ таълими вазири талабалар билимини ҳам имтиҳондан ўтказди. Олти нафар энг фаол ўқувчиларга вазирнинг совғаси – ноутбуклар тақдим этилди. Вазир кўрсатмасига асосан 2, 21 ва 29-сонли умумтаълим мактабларга компьютер жамланмаси тўҳфа этилди. Бу албатта, муваффақият - туман ҳалқ таълими ходимларининг муваффақияти.

         Мақола бошида баъзи бир камчилик ва муаммолар ҳақида гапирилди. Айни халқ таълими вазирига мурожаат сифатида етказилган ана ўша маммо ва камчиликлар ўзининг ижобий ечимини топди ва топмоқда.

         1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчиси Мулложон Файзидинов томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар бевосита вазир кўрсатмасига асосан мурожаат қилган ўқитувчи билан биргаликда ўрганилди ва ҳал этиш чоралари кўриляпти.

         Халқ таълими вазири кўрсатмасига асосан салкам бир ҳафта давомида Тошкент шаҳрида бўлган Мулложон бир олам янгилик ва хушхабар билан туманимизга қайтди.

         - Сўхлик муаллимлар номидан вазирликка 21 пунктдан иборат муаммолар билан мурожаат этгандик. Биз салкам бир ҳафта Тошкентда бўлдик ва барча муаммолар ечими юзасидан халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим стандартини назорат қилиш давлат инспекцияси, Республика таълим маркази, Тошкенти шаҳар малака ошириш институти раҳбарияти, А.Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти вакиллари, Чирчиқ давлат педагогика институти муаллимлари, халқ таълими вазири маслаҳатчиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан биргаликдла ишладик. Сафар натижаси қониқарли. Йўлимизга ғов бўлиб турган кўринмас муаммоларни бартараф этилишида бизга жуда катта кўмак беришди, - дея сўз бошлади Мулложон Файзидинов.

         Энг долзарб бўлган масала - тожик тилида дарс берадиган бошланғич таълим ӯқитувчилари шикоятларини ўрганишда самарали натижага эришилди. Жорий йилнинг 1-июнига қадар тожик тилида методика ўқув қўлланмалари йўқлиги ҳамда тожик тилида малака ошириш курслари бўлмаганлиги сабабли ўтказилган аттестация жараёнида методика фанидан тушган айрим саволларга қўшимча балл қўшиб бериладиган бўлди.

         Айтганимиздек, миллатнинг борлиги, унинг жамиятдаги мустаҳкам мавқеи унга нисбатан бўлган эътибор ва эътироф самарасидир. Президентимиз томонидан айни ушбу соҳага берилаётган эътибор ҳар биримизнинг қалбимизда шу азиз Ватанга бўлган чексиз меҳр ва эҳтиромимизни оширади.

         Салкам бир ҳафта давомида барча мурожаат ва муаммолар ташкил этилган эксперт гуруҳи томонидан текширилди. Йўл қўйилган хато-камчиликларнинг  сабаблари ўрганилди.

         - Биз  ҳар бир Сўхлик муаллимлар номидан салкам бир ҳафта биз билан елкама елка бўлган, бизга кўмакдош бўлган, бизни қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим стандлартини назорат қилиш давлат инспекцияси бўлими бошлиғи Рашиджон Тожиев, Республика таълим маркази методисти Жуманазар Эшонқулов, Тошкент шаҳар малака ошириш институти дотсенти Гулшан Маматова, А.Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти директори Аюбхон Раджиев, халқ таълими вазири маслаҳатчиси Ғайрат Шоумаров, Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси, журналист Ҳикмат Ҳикматов, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати, профессор Таваккал Чориев, Сӯх туман 9-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчиси Далер Муҳаммаджоновларга ва таълим инспексиясининг барча ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Чунки бу инсонлар бизга билдирилган таклиф ва муаммолар юзасидан амалий кўмак беришди, - дейди Мулложон Файзидинов.

         - Сўх тумани ва Сўх халқи ҳақида вазир маслаҳатчиси Ғайрат Шоумаров томонидан билдирилган самимий фикрлар бизни роса қувонтирди. Ғайрат Шоумаров учун Сўх тумани бегона эмаслигини бизга вазир маслаҳатчиси ўзлари баён этдилар.

         – “Сўх мард ва танти, меҳнатсевар ва ғурурли, ориятли инсонлар Ватани. Мен Сўхда бўлганман ва бир неча мактабларда бўлиб, Сўхлик ўқитувчи ва талабалар билан сўҳбатлашганман. Сўх мен учун бегона эмас, чунки у ерда мени дўсту биродарларим яшашади, - дейдилар бизга вазир маслаҳатчиси”,- деди биз билан сўҳбатда ўзида йўқ Мулложон.

         Дарҳақиқат, Юртбошимиз томонидан мактаб ишига берилаётган эътибор, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва муаллим мавқеини жамиятда мустаҳкамланиши муаммолар ечимида асосий омил бўлиб хизмат қилади.

         Муаммолар ечимида эса, бирдамлик лозим. Ёш ўқитувчи Мулложон Файзиддиновдек ўз фикрини бемалол билдира оладиган, таклиф бериш ва унинг амалга ошириш механизмларини биладиган, масъулиятли ва билимли кадрлар борлиги ҳам таълим соҳасининг ютуғи ҳисобланади.

         Дарвоқе, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Саидов Бахтиёр Одилович кўрсатмасига асосан А. Авлоний номидаги институт сайтининг платформасида тожик тилида янги саҳифа очилди ва ёш муаллим Мулложон Файзидинов мазкур саҳифа масъул этиб тайинланди. Ишонамизки, Сўх тумани ўқутвчилари ҳам ўз салоҳиятларини Республика миқёсида намоийш этишади. Бунинг учун вақт келди ва имкониятдан фойдаланиш муаллимларимизнинг салоҳиятига боғлиқ.

         Яна бир муҳим жиҳат: Республика халқ таълими вазири маслаҳатчиси Ғайрат Шоумаров билан "Тожик тили таълими ва мактаблардаги муаммолар тӯғрисида таклифлар" мавзусида фикр алмашган ёш ўқитувчи Мулложон Файзидинов ҳам ушбу бошлаган эзгу мақсадли ишда масъулият ва қунт билан ҳаракат қилиши лозим.

         21 пунктдан иборат "Тожик тили таълими ва мактаблардаги муаммолар тўғрисида таклифлар" бўйича халқ таълими вазири Саидов Бахтиёр Одилович шахсан ўзи шуғулланишини билдирган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати