Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ЯШИЛ МАКОН" УМУМИМИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ СЎХ ТУМАНИДА

×

 2022-04-15 16:53:12    64

PDF юклаш
Чоп этиш


"ЯШИЛ МАКОН" УМУМИМИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ СЎХ ТУМАНИДА

         "Яшил макон" умумимиллий лойиҳаси доирасида Сўх туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда, айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинлари, қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган субъектларга терак қаламчалари экиш жадаллик касб этган.

         Туман ҳокимлигида ҳам ушбу йўналишда хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан туман ҳокимлиги ҳовлисида кўчат экиш ташкил этилиб, барча ходимлар иштирокида бодом дарахтининг кўчатлари ўтқазилди.

         Маълумот учун: Шу кунгача туман ҳудудида қаламча экиш 358,6 минг донага, терак кўчати ўтқазиш 20,2 минг донага, мевали дархатлар кўчати 52,0 минг тўп, манзарали дарахтлар кўчати ўтқазиш 5,9 минг донага бажарилган.

         Сўх тумани буйича “Яшил  макон” умумимиллий лойиҳаси доирасида манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларнинг экиш ишлари давом этмоқда.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати