Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фарзанд муваффақиятидан сарфароз ОНА!

×

 2022-04-15 16:47:55    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарзанд муваффақиятидан сарфароз ОНА!

         Туманимизда "Ёшлар овози" танловининг туман босқичи ҳам якунланди.

         Мазкур танловда телеграм-бот орқали 2 300 нафар ёшлар рўйихатдан ўтиб, маҳаллалар кесимидаги танловда 492 нафар ёш истеъдодлар қатнашди. Туман босқичига 36 нафар ёш санъатсеварлар етиб келиб, 9 нафари вилоят босқичига йўлланма олдилар.

         Танлов иштирокчилари орасида устоз-шогирдлар ҳам бор. Опера йўналиши бўйича 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Бобоусуф Усуфов биринчи ўринни эгаллаган бўлса, шогирди Амирхон Азамжонов академик хонандалик бўйича фаъол иштирокчи деб тан олинди.

         - Фарзандим муваффақиятидан хурсандман. Ҳаётидаги биринчи синовдан ўтди Амирхон. Ҳали олдинда катта муваффақиятлар кутяпти фарзандимни. Бу йўлда Амирхонимга фақат ва фақат омадлар тилайман, - дейди чексиз қувонч ила Дилафрўз Шерова.

         Эслатиб ўтамиз, яқин кунларда туман ҳокими ташаббуси билан туман маданият марказида "ЁШЛАР ОВОЗИ" иштирокчиларининг гала-концерти ўтказилади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати