Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-04-11 13:10:04    74

PDF юклаш
Чоп этиш


ЯНГИ ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

         Кейинги йилларда давлатимиз, бевосита Президентимиз ташаббус ва раҳнамолигида мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш, соҳада кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, ўсиб келаётган баркамол авлоднинг таълим-тарбия олишига эътибор қаратиш, соҳада замон талабларига хос ва мос бўлган технологияларни жорий этиш, айниқса, ривожланишда нуқсони бор, ногирон болаларга ушбу йўналишда алоҳида эътибор қаратиш ва уларнинг реабилитацияси учун зарурий шарт-шароитларни яратиб бериш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда.

         Бу борада Республикамизнинг энг олис ва чекка ҳудудларида ҳам арзирли ишлар қилинмоқда. Айниқса, вилоятимизнинг жаннатмакон гўшаси -  Сўх туманида ҳам.

         Президентимизнинг 2020 йил 8 августдаги Сўх туманини комлекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида қабул қилган 4798-сонли қарори асосида туманда 180 ўринга мўлжалланган қўшма типдаги (4 та гуруҳ умумий типдаги (120 ўрин) ва 4 та гуруҳ ақлий ва руҳий ривожланишида нуқсони бор болалар учун (60 ўрин) мўлжалланган) давлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш белгилаб берилган.

         Мазкур муассасани барпо этиш ишлари ўтган йили бошланиб, қурилиш ишларининг майдони Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинидан танлаб олинган эди.

         Мутахассисларнинг маълумотига кўра, мазкур муассасанинг қурилишига давлатимиз бюджетидан сўм 7 миллиард 300 миллион сўм йўналтириб, қурилиш ишлари “Жаҳон қурилиш инвест” МЧЖ зиммасига юклатилган. Салкам олти ой давомида Ҳазрути Али маҳалласида янги, замонавий давлат мактабгача таълим ташкилоти барпо этилди ва мазкур муассаса фойдаланишга топширилди.

         Тақдимот маросимида ЎЗбекистон касаба уюшмалари Фарғона вилояти бошқармаси вакиллари, туман ҳокими, туман секторлари раҳбарлари, корхона-ташкилот ва муассасалар ходимлари, кенг жамоатчилик иштирок этишди.

         Муассасанинг рамзий лентаси меҳмонлар ва нуроний отахонлар иштирокида самимий тилаклар ила қирқилди.

         Муассаса билан танишган тадбир иштирокчилари давлатимиз раҳбари томонидан баркамол авлод тарбиясига берилаётган эътибор бежиз эмаслиги ва бунинг замирида янги Ўзбекистоннинг келажаги мужассамлигини яна бир карра қайд этишди.

         Тадбирда сўз олган меҳмонлар ва туман ҳокими Президентимиз томонидан Сўх тумани ривожи ва равнақига берилаётган эътибор ҳақида гапириб, бу эътибор замирида меҳнаткаш халқнинг манфаати мужассам эканлигини таъкидладилар. – Берилаётган эътибор ва ғамхурликлар учун Президентимизга бутун Сўх халқи номидан миннатдорлик билдириб, буюк Ватан гуллаб-яшнашига Сўхликлар ҳам ўз ҳиссаларини  қўшади деб ваъда берамиз, - деди туман ҳокими сўзлари давомида.

         Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фойдаланишга топширилган 4-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги 6-та узун соатли гуруҳларда 180-нафар ҳамда 2-та қисқа муддатли гуруҳларда 60-нафар, жами 240-нафар мактаб ёшидаги болажонлар тарбия олишади. 

         Эслатиб ўтамиз, 2020 йил якунига қадар туманда мактабгача таълим ташкилотларига болалар қамрови 37 фоизни ташкил этган. Бугунги кунга келиб, бу кўрсатгич 75, 3 фоизни ташкил этади ва тарбияланувчиларнинг умумий сони 5 283 нафарни ташкил этади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати