Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАШРИФ

×

 2022-04-11 13:01:55    77

PDF юклаш
Чоп этиш


ТАШРИФ

            ✅ Бугун Сўх туманига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг раиси Рафиков Кудратилла Мирсагатович ва Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Озода Парпибаевалар ташриф буюришди. Меҳмонларни туман аэродромидан қабул қилган вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоров бошқа мутасадди раҳбарлар билан биргаликда туманда амалга оширилаётган ободонлаштириш, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари жараёнини кўздан кечирдилар.

         Ташриф чоғида

            ❇️ Туманнинг Истиқлол маҳалласида қурилаётган болалар соғломлаштириш оромгоҳи ва Қалъача маҳалласидаги Жавпая массивига Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари, блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди.  

            ❇️ Истиқлол маҳалласида ЎЗбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳисобидан қурилаётган, қиймати салкам 30 миллиард сўм бўлган болалар соғломлаштириш оромгоҳида бўлган меҳмонлар мазкур иншоотда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Меҳмонлар иштирокида мазкур лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

            ❇️ Мутахассислар томонидан амалга оширилган ишларни кўздан кечириб, барча ишларни сифатли этиб бажариш, болаларга йил бўйи оромгоҳда дам олишлари учун зарурий шароитлар яратиб бериш юзасидан Рафиков Кудратилла Мирсагатович ўзларининг тавсия ва кўрсатмаларини беришди.

            ❇️  Оммавий ахборот воситалари ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Сўх ТВ гуруҳ раҳбари Фарҳоджон Миршарипов томонидан туманда ёшлар учун 1 000 ўринли амфитеатр қуриш таклифи берилди ва ушбу таклиф Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг раиси Рафиков Кудратилла Мирсагатович томонидан маъқулланди ва Федерация ҳисобидан таклиф этилган иншоот қурилиши учун 1 миллиард сўм маблағ йўналтириладиган бўлди.

            ❇️ Сўх тумани фахрийлари ва нуронийлари билан учрашув чоғида Сўх туманида бевосита Президентимизнинг кўрсатмаларига асосан нуронийлар учун дам олиш маскани қурилиши ҳақида фикрлар билдирилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти билан сўҳбатлашган нуроний отахон Субҳиддин Шарофиддинов берилаётган барча эътибор учун самимий миннатдорлик билдириб, миннатдорлик ҳиссини шеърлар билан изҳор этдилар.

            ❇️ Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан Қалъача маҳалласидаги Жавпая массивида 1 000 гектар ер ўзлаштирилиб, иссиқхоналар мажмуи ва наматак плантацияси барпо этилмоқда. Меҳмонлар ташриф чоғида Жавпая массивида олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб, иссиқхона ва ер олиб меҳнат қилаётган фуқаролар билан сўҳбатлашдилар.

            ❇️ Туман маданият марказининг мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда меҳмонлар туман фаоллари ва яқинда маҳаллаларда фаолият бошлган хотин-қизлар фаоллари билан учрашдилар. Барча тайинланган 27 нафар ҳотин-қизларга Федерация томонидан ноутбук совға қилинди. Уч нафар кам таъминланган ва ижтимоий кумакка муҳтож хотин-қизларга Федерация раиси томонидан тикув машинкалари совға қилинди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати