Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-04-11 12:04:25    57

PDF юклаш
Чоп этиш


ХАЛҚ ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ СОВҒАСИ ТОПШИРИЛДИ

         Хабарингиз бор, ўтган ҳафта туманимизга ташриф буюрган ЎЗбекистон Республикаси халқ таълими вазири Саидов Бахтиёр Одилович бир қатор таълим муассасаларида бўлиб, таълим муассасалари педагогик жамоаси ва ўқувчилари билан учрашиб, мактаблардаги муаммо-камчиликларни ҳам ўрганган эди.

         Ташриф чоғида туманнинг 1, 2, 19, 21-сонли умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилаётган ишларни ўрганиш баробарида, мактаб ўқувчиларининг билим даражаси ҳам синовдан ўтказилиб, 6 нафар мактаб ўқувчиларига 6 дона ноутбук совға қилинган эди.

         Шунингдек, халқ таълими  вазири кўрсатмасига асосан 1, 2, 21 ва 29-сонли умумий ўрта таълим мактабларига компьютер жамланмалари етказиб берилиши таъкидланган эди.

         Кеча туманимизга халқ таълими вазирининг совғалари - 16 донадан компьютер жамланмаси етиб келди ва туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида мазкур замонавий дастгоҳлар номи зикр этган мактаблар жамоасига тақдим этилди.

         29-сонли Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган мактабда бўлиб ўтган тадбирда Республика Президенти томонидан таълим соҳасига берилаётган эътибор ҳақида сўз борди. Туманимиз ҳудудларида қад ростлаётган ва қуриб, фойдаланишга топширилган таълим муассасалари ҳам мазкур эътибор натижаси эканлиги қайд этилди. Мактаб директори ва фаол ўқувчиларга компьютер жамланмаси топширилди.

         Сўх тумани ҳокими шунингдек, мактабда олиб борилаётган ободонлаштириш ва таълим-тарбия ишлари билан ҳам қизиқди. Директор Амиржон Темировнинг сўзларига кўра, мактаб педагогик жамоаси "яшил макон" умумимиллий лойиҳасини татбиқ этишда ҳам фаоллик кўрсатишаётир. Мактабда шунингдек, мевали дарахтлар ва малина боғи ташкил этилган. Туман ҳокими билан биргаликда мактаб ҳовлисига терак қаламчалари экилди.

         Бир соат дарс жараёнида иштирок этган туман ҳокими ўқувчи ёшлар билим даражасини синовдан ўтказди, уларнинг қизиқишлари билан қизиқди.

         Эслатиб ўтамиз, ЎЗбекистон Республикаси халқ таълим вазирининг кўрсатмасига асосан 1-сонли умумий ўрта таълим мактабига ҳам компьютер жамланмаси етказиб берилиши белгиланган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати