Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ЯШИЛ МАКОН" УМУМИМИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИДА ОНАХОНЛАР ҲАМ ФАОЛ

×

 2022-04-11 11:29:22    63

PDF юклаш
Чоп этиш


"ЯШИЛ МАКОН" УМУМИМИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИДА ОНАХОНЛАР ҲАМ ФАОЛ

         Республикамизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган эзгу ва хайрли амал - дарахт экиш - "яшил макон" умумимиллий лойиҳаси доирасида айни кунда туманимиздаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкилот, корхоналар ва фуқаролар ўй-манзилларида кенг кўламли ишлар олиб борилаётир.

         1 мартдан бошланган акция - "Яшил йиллик" лойиҳаси ҳам айни мана шу эзгу мақсадларни ўзида мужаассам этган.

         - Республикамиз ҳудудида терак қаламчаларини экиш, уни парваришлаш ва экилган дарахтлар ҳисобидан олинган даромадни маҳалла манфаатларига йўналтириш бизга жуда катта мотивация берди. Чунки маҳалла ҳудудида оборотдан чиқиб кетган, қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлар жуда кўп. Шунингдек, маҳалла идораси ҳовлисида ҳам шу ишни йўлга қўйдик. Бир кунда 4 000 тўпдан ортиқ терак қаламчалари экдик, - дейди Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Раҳмонжон Бобоев.

         Бундай хайрли ишларда бугун нуроний онахонларимиз ҳам фаоллик кўрсатишаётир. Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинидаги бир гуруҳ онахонлар яхши ниятлар ва эзгу тилаклар билан мевали дарахтлар кўчатини ўтқаздилар.

         - Келажак авлодга биздан ширин мевали дарахтларнинг ҳосили арзирли мерос сифатида қолсин. Албатта бу меваларнинг ҳосилидан биринчи бўлиб ўзимиз истеъмол қиламиз, - дея дуога қўл очишди онахонларимиз.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати