Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХЛИК ТАЛАБАЛАРНИНГ САЁҲАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-04-04 12:28:05    76

PDF юклаш
Чоп этиш


СЎХЛИК ТАЛАБАЛАРНИНГ САЁҲАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

         “Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади”. Дарҳақиқат, мактаб жамият иншоотлари ичида энг буюкларидан саналиб, Республикамизда таълим-тарбия масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани юқоридаги фикрларимизнининг исботидир.

         Ўқитувчи меҳнатини муносиб рағбатлантириш баробарида ўқувчи ёшларга ҳам эътибор бериш масаласида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу йўналишда Сўх туманида ҳам эътироф этишга лойиқ ишлар қилинаётир.

         Шарқобод ва Ленбур маҳаллалардаги мактабларда бўлган ва талабалар билан учрашган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мактабларнинг фаол талабаларини Қўқон шаҳрига саёҳатга юбориш масаласини таъкидлаган эди.

         Туман ҳокими ташаббуси ва бевосита амалий ёрдами билан 15 ва 18-сонли умумий ўрта таълим мактаблари 5 ва 6-синф ўқувчиларининг Қўқон ва Риштон шаҳарларига саёҳати ташкил этилди. Мазкур саёҳатни ташкил этилишида туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиевнинг ҳам ҳиссаси беқиёс.

         Туман Ёшлар иттифоқи раҳбарияти бошчилигида ўқувчиларимиз Қўқон шаҳрида бўлишди. Шаҳарнинг диққатга сазовор бўлган жойлари ва айниқса, шаҳардаги “Буюк алломалар музейи” га ташкил этилган экскурсия болажонлар қалбида катта таассурот қолдирди.

         Шунингдек, талаба ёшлар Риштон шаҳрида ҳам бўлиб, бу шаҳарнинг ҳам турли гўшларига саёҳат этишди. Шаҳар истироҳат боғига ташкил этилган экскурсия ҳам жуда мароқли ўтди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати