Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИҚТИДОРЛИ ФУТБОЛЧИЛАР АНИҚЛАНДИ

×

 2022-02-28 20:18:19    55

PDF юклаш
Чоп этиш


ИҚТИДОРЛИ ФУТБОЛЧИЛАР АНИҚЛАНДИ

         Ёшлар қудратли давлатимизнинг эртанги куни, янги Ўзбекистонимизнинг пойдевори саналади. Зеро, уларнинг соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишлари мамлакат истиқболини белгилаб беради.

         Шу маънода, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини ҳаётга жорий этишда Давлат хавфсизлик хизмати ҳам ўзининг сезиларли ҳиссасини қЎшиб келмоқда.

         Жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб, Фарғона вилоятида мини-футбол бЎйича "ДХХ кубоги" ўтказиб келинмоқда. Шу жумладан Фарғона вилояти СЎх туманида ҳам ушбу турнир аъло даражада ташкилланмоқда.

         Хусусан, туманнинг Сариканда маҳалласида ёшлар ўртасида кўчабай футбол бўлиб ўтди. Унда 18-30 ёш оралиғидаги ёшлардан иборат 16 та жамоа муносиб иштирок этди.

         Кўчалар кесимида ташкил топган энг кучли 16 та жамоа 26-27-феврал кунлари 4-сонли мактаб стадионида "ДХХ кубоги" учун ўзаро куч синашди. Эътиборли жиҳати ушбу турнир маҳалла ёшлари томонидан жуда катта иштиёқ билан қабул қилиниб, маҳалланинг 300га яқин иштирокчи ва мухлисларини жалб этди.

         Биринчи ўринни эгаллаган "Чордара" кўчаси жамоаси Ёшлар Ишлари Агентлигининг Сариканда МФЙдаги етакчиси Ҳасанов Ҳайитбой ва маҳалла раиси Баҳодир Сафоев томонидан диплом ва эсдалик совға билан тақдирланиб секторга йўлланма берилди.

         Шунингдек, “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши тўп урар”, “Энг яхши дарвозабон” ва “Энг яхши ҳакам” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланади.

         “Соғлом ёшлар - янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ўтказилаётган ушбу мусобақалар ёшларимизнинг ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун яна бир имконият саналади.

         Таъкидлаш лозимки, "ДХХ кубоги"ни ўтказишдан кўзланган мақсад ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборатдир.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати