Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАСИНИ СОТМОҚЧИ БЎЛГАН ОНАГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

×

 2022-02-26 18:51:50    76

PDF юклаш
Чоп этиш


БОЛАСИНИ СОТМОҚЧИ БЎЛГАН ОНАГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

        Яқинда 2021 йилнинг 21 сентябрь куни ўз боласини сотган аёл - Бадирова Махлиё Содиқжон қизига суд ҳукми ўқилди. Она номига доғ тушираётган аёлларга, хотин-қизларимизга аслида фарзанд нима учун керак? Нахотки улар ўз жигарбандига шундай амални раво кўрса?

       Судланувчи М.Бадирова, ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги аён бўлган, 2016 йил 13 июлда туғилган фарзанди Бадиров Мухаммадсодиқ Бахромжон ўғлини,  2021 йил 07 июль куни Фарғона тумани, Чимён МФЙ ҳудудида махсус Н.Назировага 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пул эвазига сотган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан холислар иштирокида АҚШ доллари ва фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ашёвий далил тариқасида олинган.

Судланувчи М.Бадирова суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам у 2016 йил 13 июлда “Бадиров Мухаммадсодиқ Бахромжон ўғли” фарзанд кўргани, фарзандини ёлғиз она сифатида тарбиялаб келгани, оилавий шароити оғирлиги, фарзандини болалар уйига топшириш учун ҳаракат қилгани, лекин топшираолмагани, танишлари М.Халилова ва Н.Акбароваларга фарзандини 5000 АҚШ долларига сотмоқчилигини айтгани, шунда М.Халилова бир таниши фарзандсизлигини, бола асраб олиш ниятида бўлганлигини, айтгани 2021 йил 07 июль куни соат 17-00 лар атрофида уни олдига М.Халилова бир аёл билан бирга келганида унга фарзандини туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини кўрсатиб унга 5.000 АҚШ доллари  эвазига сотишини айтгани шундан сунг М.Бадировни Шифокор МФЙда яшовчи энагаси “Шаҳло” опани уйидан олиб келиб кўрсатгани, келгусида даъво қилмаслиги ҳақида ваъда бериб ундан пулларни олган вақтида бир неча фуқаролик кийимидаги шахслар келишиб, ўзларини департамент, ДХХ ва ИИБ ходимлари эканликларини хизмат гувоҳномаларини кўрсатишиб таништиришгани ва у ўз ихтиёри билан 5.000 АҚШ долларини тақдим қилгани, шундан сўнг уни ҳужжатлар расмийлаштиришгани ва холислар иштирокида пул ҳамда ўғлига тегишли бўлган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани далилий ашё тариқасида олишгани, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оиладагилари ундан юз угиришиб уни уйларидан ҳайдашгани, оилавий шароити оғирлигини, Фарғона туманидаги “Чимиён пансионати” МЧЖ сиҳатгоҳидаги чойхонада яшаб келаётгани, енгиллик беришини сўради.

Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи М.Бадированинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.

Чунки, судланувчи М.Бадирова ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги аён бўлган, 2016 йил 13 июлда туғилган фарзанди Бадиров Мухаммадсодиқ Бахромжон ўғлини,  2021 йил 07 июль куни 5.000 АҚШ долларига сотган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги  “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида “жазо адолатли бўлиши-ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятни хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб, 26-бандида “озодликдан маҳрум қилиш жазо тариқасида, одатда, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга, алоҳида ҳолларда эса, судланувчининг шахсини инобатга олган ҳолда - ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан, агар бундай шахсларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони бўлмаса, қўлланилади” деб кўрсатилган.

Суд, судланувчи М.Бадировага жазо тайинлашда, юқоридаги Пленум қарорлари талабларига амал қилган ҳолда, унинг шахсини, аёллигини, оилавий шароити оғирлигини, жиноятни содир этишнинг мотив ва мақсадини, муқаддам судланмаганлигини содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан ҳам камроқ жазо тайинлашни лозим деб ҳисоблайди.

  Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462,463,465-468, 472-473, 476-моддаларига амал қилиб, жиноятчига суд ҳукми ўқилди.

Бадирова Махлиё Содиқжон қизи Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

             Б.Мамажонов - Жиноят ишлари бўйича

                                      Фарғона туман судининг судьяси