Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“УСТАСИ ФАРАНГ” ФИРИБГАРНИНГ ҚИСМАТИ

×

 2022-02-26 18:44:55    89

PDF юклаш
Чоп этиш


УСТАСИ ФАРАНГ” ФИРИБГАРНИНГ ҚИСМАТИ

         Ҳар куни ижтимоий тармоқлар орқали одамларни алдаш йўли билан уларнинг ишончига кириб олиб, фирибгарлик йўли билан мўмай даромад олишда “устаси фаранг” бўлган баъзи  бир фуқаролар ҳақида хабар ёхуд мақолага кўзимиз тушади. Қўйида мана шундай ишнинг “қийиғи чиққани” ҳақида маълумот бермоқчимиз.

         Яқинда ўзи аёл бўла туриб, 8 кишини “чув туширган” ФИРИБГАР аёлнинг ишини кўриб чиқдик.

         Мамажонова Махлиёхон Хамдамовна, 1973 йил 30 апрель куни Фарғона туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, турмушидан ажрашган, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Фарғона тумани Юқумли касалликлар шифохонасида хамшира бўлиб ишлайди , Фарғона туман, Водил маҳалла фуқаролар йиғини, “Юксалиш” кўчаси 26-уйда яшайди.

            Хўш, бу аёлни жиноят кўчасига кириб қолишига нима сабаб бўлди? Қандай омиллар Маҳлиёхонни фирибгарлик кўчасига етаклади?

            Бу аёл нахт 5 йил турли йўллар билан фуқаролар ишончига кириб, кўп миқдордаги маблағларни ўзлаштирган. “Ови ўнгидан” келаверганидан хурсанд, Маҳлиёхон ушбу “фаолиятини” 2017 йилдан то 2021 йилгача “давом эттирган”. Бироқ, “Кўза кундамас, кунида синади” деган мақол амалад ўз исботини топди.

            Маҳлиёхоннинг “ўлжалари” ҳақида ҳам маълумот берамиз.

            Судланувчи М.Мамажонова, 2017 йил сентябрь ойида жабрланувчи М.Эгамбердиеванинг ишончига кириб, Корея Республикасига ишлаш учун бормоқчи бўлиб имтиҳонларидан ўталмаганлиги, уни Корея Республикасига қонуний тартибда юборишини айтиб, уни алдаб, 500 АҚШ доллари ва 200.000 сўмини, 2017 йил сентябрь ойида жабрланувчи Г.Шодиеванинг  ишончига кириб, худди шу мақсаддауни алдаб, 2500 АҚШ доллари ва 200.000 сўмини, 2019 йил март ойларида жабрланувчи М. Рахмоновани ишончига кириб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филалига  ишга олиб кириб қўйишини айтиб, уни алдаб, 600 АҚШ долларини, 2020 йил 01 февраль куни такроран, жабрланувчи Ё.Ахмедовани ишончига кириб, Фарғона тумани Тиббиёт бирлашмасига ишга олиб кириб қўйишини айтиб, уни алдаб, 600 АҚШ долларини, 2020 йилнинг июль ойида такроран, жабрланувчи Х.Турсуновани Фарғона тумани Тиббиёт бирлашмасига ишга олиб кириб қўйишини айтиб, уни алдаб, 400 АҚШ долларини, 2020 йилнинг июль ойида такроран, жабрланувчи Х.Турсуновани Фарғона тумани Тиббиёт бирлашмасига ишга олиб кириб қўйишини айтиб, уни алдаб, 400 АҚШ доллари ва 3 миллион сўм пулини, 2021 йил январь ойида такроран, жабрланувчи Н.Ўринбаева ишончига кириб Фарғона тумани Тиббиёт бирлашмасидан Фарғона шаҳар Тиббиёт бирлашмасига ишга ўтказиб беришини айтиб, уни алдаб, 400 АҚШ долларини, 2021 йил 28 январь куни такроран, жабрланувчи Г.Расуловани ишончига кириб Фарғона тумани Тиббиёт бирлашмасига ишга олиб кириб қўйишини айтиб, уни алдаб, ундан 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, ушбу пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Ўз-ўзидан кшриниб турибдики, жабрланувчилар “донги чиққан ишбилармон кўмагида” на Корея давлатига боришган ва на ишга кириша олганлар. Афсуски, бундай ҳолат ва ҳодисалар бизнинг фаолиятимизда кўп учраб туради.

 Суд, судланувчи М.Мамажонованинг содир этган жинояти, унинг ўз айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчи  Ё.Ахмедова, Г.Шодиева, Х.Турсунова, Қ.Тошматов, М.Рахмонова, Н.Уринбоева, Г.Расуловаларнинг дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари, аризалар, тилхатлар, тушунтириш хатлари ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланади деб ҳисоблади.

Суд, судланувчи М.Мамажонованинг жиноий ҳаракатлари дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.  

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги  “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида “жазо адолатли бўлиши-ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятни хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб, 26-бандида “озодликдан маҳрум қилиш жазо тариқасида, одатда, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга, алоҳида ҳолларда эса, судланувчининг шахсини инобатга олган ҳолда - ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан, агар бундай шахсларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони бўлмаса, қўлланилади” деб кўрсатилган.

Суд, мазкур Пленум қарорлари талабларига риоя қилиб, судланувчи М.Мамажоновага нисбатан жазо тайинлашда, жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини, жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмаслигини, бундан ташқари, иш бўйича етказилган моддий зарар қопланмаганлигини, жабрланувчиларнинг қонуний чора куриш ҳақидаги талабларини инобатга олган.

Суд, судланувчи М.Мамажоновадан жабрланувчи М.Рахмонова фойдасига 600 АҚШ доллари (6.444.000 сўм), жабрланувчи Ё.Ахмедова фойдасига 300 АҚШ доллари (3.222.000 сўм), жабрланувчи Г.Шодиева фойдасига 2.500 АҚШ доллари (26.850.000 сўм), жабрланувчи М.Эгамбердиева фойдасига 400 АҚШ доллари (4.296.000 сўм), жабрланувчи Х.Турсунова фойдасига 200 АҚШ доллари (2.148.000сўм), жабрланувчи Қ.Тошматов фойдасига 3.200 АҚШ доллари (34.368.000 сўм) ҳамда 3.000.000 (уч миллион) сўм, жабрланувчи Н.Ўринбоева фойдасига 200 АҚШ доллари (2.148.000сўм), жабрланувчи Г.Расулова фойдасига 600 АҚШ доллари (6.444.000 сўм), (ҳукм эълон қилинган кундаги 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматида 10.740 сўм) миқдорида моддий зарар ундиришни лозим деб ҳисоблайди.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 13, 454-457, 460, 463, 465-468, 471-474-моддаларига асосланиб, суд ҳукм қилди: Мамажонова Махлиёхон Хамдамовна Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбдор деб топилган.

Бундай мисолни келтиришдан ва ушбу иш юзасидан мақола ёзишдан мақсад битта – фуқароларимизни, айниқса, аёлларимизни ушбу каби қинғир йўлдан қайтариш, ҳар бир жиноятга жазо муқаррарлигини яна бир карра ҳайтий мисолар билан исботлашдан иборатдир. Огоҳ бўлинг ва алданиб қолишдан сақланинг!

     Б.Мамажонов - Жиноят ишлари бўйича

                                Фарғона туман судининг судьяси