Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОИЛАНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ – БИР БУТУН БАХТ ДЕМАКДИР

×

 2022-02-26 17:45:19    99

PDF юклаш
Чоп этиш


ОИЛАНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ – БИР БУТУН БАХТ ДЕМАКДИР

         Оила муқддас даргоҳ. Уни асраб-авайлаш ва унинг мустаҳкамлигини таъминлашдаги ҳар бир ҳаракат ушбу қўрғоннинг муқаддаслигини таъминлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлдир.

         Фарғона вилояти хокимининг 2022 йил 28-январ кунги "Вилоятда эрта никоҳ, оилавий ажралишларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш бўйича чора-тадбирлар ташкил этиш тўғрисида"ги 49/11-0-/22-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида феврал ойида ўтказилган "Оилавий ажримларни олдини олиш" ойлиги якуни бўйича "Биз ажримга қаршимиз" шиори остида туманимизнинг “Ҳамрообод” дам олиш масканида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга таклиф этилган яраштирилган оилалар аъзолари берилган эътибордан мамнун эканлигини алоҳида таъкидладилар.

            Сўх тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раисининг биринчи ўринбосари Мадинахон Сафарованинг маълумотига кўра, туманда ойлик доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Маҳаллаларда олиб борилган кенг қамровли ишлар самараси ўлароқ, номуросалик йўлига кириб қолган 46 та оила яраштирилди. Муқаддас қўрғон мустаҳкамлиги сақлаб  қолинди. 46 та оилада фарзандлар кулгуси яна уларнинг лабларига қайтарилди.

            Тадбирда сўз олганлар ана шундай хайрли ва савобли ишлар ҳақида гапириб, Республикамизда бу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.

            Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбир барча иштирокчиларнинг кайфиятига кўтаринкилик бағишлади. Тадбир файзига санъаткорларнинг дилтортар наволари янада кўпроқ файз қўшди.

            Тадбир давомида ойликда фаол иштирок этган ва ҳудудларда оила сақланишига алоҳида ҳисса қўшган бир гуруҳ соҳа вакилларига туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг фахрий ёрлиқлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбирда қатнашганлар ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

                        Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати