Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЛЕНБУР МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-02-26 17:39:34    59

PDF юклаш
Чоп этиш


ЛЕНБУР МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

         Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг тасдиқланган ойлик режасига биноан Ленбур маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ва учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда туман прокурори Садирали Мирзокаримов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ Қабулхонаси мудири Маъмуржон Ботировлар ҳам иштирок этишди.

         Учрашув бошланишидан олдин туман ҳокими маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси фаолиятини кўздан кечирди. Янги мактаб биносида ёшлар етакчисига яратиб берилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътиборга жавобан самарали фаолият олиб бориш лозимлиги таъкидлаган туман ҳокими ёш мутасаддиларга муваффақият тилади.

         Сўнг мактабнинг мажлислар залида Ленбур маҳалла аҳолиси билан учрашиб, уларнинг дарду муаммолари ва мурожаатларини тинглади. Туман ҳокими Ленбурликларга шу кунгача маҳаллада амалга оширилган ишлар хусусида гапириб, инсон манфаатини кўзлаб амалга ошириладиган ишлар кўлами бу йил ҳам янада кенгайишини қайд этди.

         Сўх дарёси бўйида жойлашган экин ер майдонларга сув чиқариш, ёш болаларга хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириш, Президентимизнинг 20-сонли қарори асосида экин ер майдонига эга бўлиш тартиби, экиш мавсумида минерал ўғит етказиб бериш ва унинг нархига ҳам эътибор бериш, маҳалланинг ички кўчаларида ичимлик суви ва электр энергияси муаммосини ҳал этиш, маҳалладаги сув таъминотини яхшилаш ва ариқни таъмирлаш масалаларида маҳалла аҳли туман ҳокимига мурожаат этдилар.

         Туман ҳокими барча мурожаатларни ҳал этилиши бўйича тегишли идоралар раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берди.

         Учрашув давомида туман ҳокими Ленбурнинг ўзига хос ривожланиш драйверини танлаб олиш ва бу бўйича маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

         Янги ҳафтада маҳаллада Ленбур драйверини амалга ошириш бўйича тадбир ташкил этиладиган бўлди.

         Учрашув охирида Ленбур маҳалласи мутасаддиларига туман прокурори томонидан рақамли электрон кутубхона баннери тўҳфа этилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати