Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ – КУН МАВЗУСИ

×

 2022-02-26 17:35:02    62

PDF юклаш
Чоп этиш


ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ – КУН МАВЗУСИ

         Республикамиз ҳудудларида аёллар, хотин-қизларнинг жамиятдаги тутган ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларнинг ҳар томонлама ҳимоясини таъминлашга қаратилган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича ҳуқуқий ва қонуний асос яратилган. 2019 йил 2 сентябрь куни қабул қилинган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам айни ана шу мақсадларни ўзида мужассам этган.     

         Сўх тумани Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида шу масалага бағишлаб маҳалла хотин-қизлари ўртасида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда маҳалла фаоллари, туман ички ишлар бўлими вакиллари иштирок этдилар.

         Сўх тумани ИИБ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори, подполковник Шаҳноза Шодмонова томонидан Қонуннинг асл моҳияти ва мазмуни тушунтириб берилди. Жамиятда гендер тенглик масалаларининг асосий тушунчалари ҳақида ҳам маъруза қилинди.

         Давра суҳбати кўтаринки руҳда ўтказилиб, иштирокчилар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан берилган саволларга  тўлиқ жавоблар берилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати