Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ЁШЛАРИ БИРЛАШДИ

×

 2022-02-24 15:18:08    78

PDF юклаш
Чоп этиш


1-СЕКТОР ЁШЛАРИ БИРЛАШДИ

         Президентимизнинг 2022 йил, 19 январь куни қабул қилган 92-сонли қарорига асосан маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

         Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида 1-сектор ҳудудидаги Соҳибкор маҳалласида жойлашган 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида маънавий-маърифий ва спорт тадбири бўлиб ўтди.

         Туман маданият бўлими,  Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлми, маънавият ва маърифат маркази, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 1-сектор ҳудудидаги ёшлар, мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этди. Шунингдек, тадбирга тумандаги ҳарбий қисм аскар ва зобитлари ҳам таклиф этилди.

         Тадбир Президентимиз томонидан белгилаб берган беш ташаббус асосида ўтказилиб, ёшлар бу маҳорат майдонида ўз истеъдодларини намойиш этишди.

         Ташкил этилган спорт мусобақалари – шахмат ва шашка, стол тенниси, волейбол турларида ёшлар ўзаро беллашдилар.

         Туманнинг 30-сонли мусиқа ва санъат мактаби иқтидорлари ҳам ўзларининг ижод маҳсулларини томошабинлар ҳукмига ҳавола этдилар. Маҳоратли ўқувчилар амалда рассомлик ва каштачилик бўйича иштирокчиларга ўз истеъдодларини намойиш этишди.

         “Баркамол авлод” болалар мактаби талабалари ҳам ўз кўргазмалари билан томошабинлар қалбидан жой олишди.

         Сўх туман ахборот-кутубхона маркази мутасаддилари томонидан ташкил этилган китоб кўргазмаси ҳам талабалар кўнглида ўчмас из қолдирди. Чунки талабалар янги нашрдан чиқарилган бадиий китоблар ва адабиётлар билан танишди.

         Туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спортчилари ҳам турли спорт турлари бўйича маҳорат кўрсатишди.

         Тадбир охирида маънавият ва маърифат маркази Сўх тумани бўлими томонидан ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйинида ҳарбийлар, ички ишлар ходимлари ва 1-сектор ёшлар етакчилари иштирок этидилар. Берилган саволларга аниқ жавоб беришга интилган жамоалар ғолиблик учун курашди.

         Айтиш лозимки, ташкил этилган мазкур тадбир ёшлар кўнглида муносиб ўрин эгаллади. Бундай кенг қамровли тадбирлар туманнинг барча секторларида ўтказилиши режага олинган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати