Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШГА ЭЪТИБОР – ДАВР ТАЛАБИ

×

 2022-02-24 15:04:02    87

PDF юклаш
Чоп этиш


ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШГА ЭЪТИБОР – ДАВР ТАЛАБИ

         Республикамизда хорижий тилларни ўрганишга қаратилган эътибор баркамол авлод келажагини кўзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

         Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий вакиллиги раҳбари Азизахон Раҳматова Сўх туманида бўлиб, туманда ушбу йўналишда амалгга оширилаётган ишлар билан танишиб, соҳа вакилларига ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

         Халқ талими бўлимида мактаб директорлари билан ташкил этилган учрашувда ташрифнинг асосий мақсад ва вазифалари тушунтирилди. Давра сўҳбати тарзида ташкил этилган мазкур учрашувда хорижий тиллар фан ўқитувчиларини чет тилини билиш даража сертификатларини сонини купайтириш юзасидан фикрлар алмашилди.

         Тадбир давомида иштирокчилар ўзларининг саволларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий вакиллиги раҳбаридан батафсил жавоблар олдилар.

         Шунингдек, тумандаги 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам таълим даргоҳи битирувчилари билан учрашув ташкил этилди. Ўқувчиларга халқаро сертификатлар ва уларнинг имтиёзлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

         Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида хорижий тил ўқитувчилари учун ташкил этилган ўқув-семинар жараёнида инглиз тили фан ўқитувчиларига халқаро ТКТ имтиҳони учун бепул МОСК тажриба синов тестлари ўтказилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати