Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒОЛИБ ЖАМОА НОМИ АНИҚЛАНДИ

×

 2022-02-23 11:41:14    65

PDF юклаш
Чоп этиш


ҒОЛИБ ЖАМОА НОМИ АНИҚЛАНДИ

         Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновнинг бизга берган хабарига кўра, маҳаллада бугун миллионлар ўйини  - футбол ривожланмоқда. Бунга маҳалла ҳудудида ташкилланаётган футбл бўйича мусобақалар асосий омил бўлаётир.

         - Маҳалланинг саховатпеша тадбиркори Валижон Тўйичев ташаббуси билан ташкил этилган футбол мусобақаларида энг тажрибали ва маҳоратли ўйинчилар номи аниқланди. Жамоаларга ҳам муносиб совғалар ва мукофотлар топширилди, - дея ёзмоқда маҳалла раиси.

         Футбол мусобақаларида ғолиб бўлган "Ҳазрати АЛИ" жамоасига 1 миллион сўм, иккинчи бўлган "Санги Сиёҳ" жамоасига 500 минг сўм ва учинчи ўринни эгаллаган "Зармиён" жамоасига эчки тақдим этилди.

         Маҳалла раисининг сўзларига кўра бундай спорт тадбирлари маҳаллада мунтазам ўтказилади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати