Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ИШЧИ ГУРУҲИ МАКТАБДА

×

 2022-02-23 11:37:27    56

PDF юклаш
Чоп этиш


МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ИШЧИ ГУРУҲИ МАКТАБДА

         Бугун Ӯзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг ишчи гуруҳи  полковник  Х. Қаршиев бошчилигида туманимиз ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари билан биргаликда 29-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлишди. Ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллада ўқувчи ёшлар ва уюшмаган ёшлар учун яратмб берилган шарт-шароитлар ва бу йўналишда амалга оширилган ишларни таҳлил этдилар.

         Ташриф чоғида ишчи гуруҳ аъзолари Ӯзбекистон Республикаси  Президентининг 2022 йил 19 январдаги 92-сонли "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида" ги қарорига асосан Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчисининг  иш хонаси ва “маҳаллабай” тизими асосида ёшлар билан қилинган ишларни кўздан кечирдилар.                                                                                                                          

         Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги "Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-11 синф ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлаш чора - тадбирлари тўғрисида" ги 792-сонли қарори ижроси бўйича ташкил этилган тикувчилик тўгараги фаолияти билан танишиб, бу бўйича ўзларининг керакли таклиф ва тавсияларини бердилар.                                                                                                                                                                                                       

         Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июлдаги "Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини - ўзи бошқариш органларининг таълим муассасаси билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисида" ги 175-сонли қарори ижроси юзасидан  мактаб жамоатчилик маркази аъзолари ушбу қарорнинг талабларидан келиб чиқиб, “маҳаллабай” тизими асосида олиб борилган ишлари ҳақида ишчи гуруҳ аъзоларига ўзларини тажрибаларидан келиб чиқиб, маълумотлар бердилар.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати