Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1 ҳудуддан 3 хабар

×

 2022-02-23 11:31:56    62

PDF юклаш
Чоп этиш


1 ҳудуддан 3 хабар

         ❇️ Фаслар келинчаги – баҳор эшик қоқмоқда. Бу меҳнат ва баҳорги юмушлар бошланишидан дарак. 1-сектор ҳудудида баҳор мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди. Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида баҳор мавсуми кириб келиши муносабати билан, кўча ва хонадонларда, қабристон ва гузарларда ариқларни тозалаш, мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишлари бошлаб юборилди.

         ❇️ Тул ва Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси ташаббуси билан маҳалладаги қабристонда бошланган ҳашар айни кунда қизғин паллага кирган ва жадаллик билан давом этаётир. Қабристон ҳудудида иккита маҳалла аҳли ташаббуси билан янги шийпонлар барпо этиляпти.

         ❇️ 1-сектор ҳудудидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида мактаб маъмурияти, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Соҳибкор маҳалласининг кўчалар кесимида спортнинг футбол тури бўйича мусобақалар ташкил этилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати