Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАЛЪАЧАДА СЕКТОР РАҲБАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-02-23 11:26:55    69

PDF юклаш
Чоп этиш


ҚАЛЪАЧАДА СЕКТОР РАҲБАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

         1-секторнингг Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг маҳалла аҳли билан учрашуви бўлиб ўтди. Тасдиқланган режа асосида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ Қабулхонаси мудири Маъмуржон Ботиров ҳам иштирок этди.

         Учрашувда тумандаги ташкилот-корхона вакиллари, сектор ишчи гуруҳи аъзолари ҳам қатнашди. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда фуқаролар мурожаати ҳам тингланди.

         - Бугун давлатимиз раҳбари томонидан бизга катта имкониятлар эшиги очиб берилган. Бу имкониятлардан самарали фойдаланиш ўзимизга боғлиқ. Маҳаллаларда ташкил этилган ва фаолияти йўлга қўйилган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари бевосита Президент вакили сифатида ҳудудлара иш олиб боришади. Шунинг учун ҳар бир фуқаро уларнинг хизматидан самарали фойдаланиши, улар билан ҳамоҳанг тарзда ҳудуд ривожи йўлида астойдил интилишлари лозим, - дея таъкидлади туман ҳокими учрашув аввалида.

         Туман ҳокими ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари томонидан салкам уч ой давомида олиб борилган ишларни таҳлил этиб, Қалъачанинг асосий драйвери ҳақида гапирди.

         - Қалъача туманимизда ўзига хос мавқега эга ҳудуд ҳисобланади. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигни таъминлаш бўйича нималар қилишимиз лозим? Энг аввало, ҳар бир фуқарони тадбиркорликка чорлашимиз керак. Бунинг учун маҳаллада бройлер товуқлар парваришига йўналтирилган кластер ташкил этсак, айни муддао бўлади. Бу йўналишдаги ишларни ташкил этиш учун режалар ва "Йўл харита"лари ҳам қабул қилинган. Фақат ушбу лойиҳани амалга татбиқ этиш бизлардан саъй-ҳаракат талаб этади, - дея сўзларига давом этди туман ҳокими.

         Туман ҳокими томонидан билдирилган таклифлар маъқулланди. Шунингдек, маҳаллада бўш турган биноларни аниқлаб, тадбиркорлик субъектларига бириктириш, дорихона фаолиятини бошлаши учун лицензия масаласини ҳал этиб бериш, ҳудудда қассобхона ташкил этиш бўйича фикрлар билдирилди. Шунингдек, ҳудудда кундузги стационар ташкил этиш бўйича қилинган мурожаат вилоят ҳокимлиги мутасадилари томонидан ўрганилгани ва бу масала ҳам ҳал этилиши бўйича маълумотлар берилди.

         Учрашув охирида туман ҳокими ёшлар етакчиси ва ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда аҳоли хонадонларида бўлиб уларнинг ҳолидан хабар олди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати