Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МЕДИАЦИЯ ИНСТИТУТИНИ МОҲИЯТИ

×

 2022-02-23 08:45:09    87

PDF юклаш
Чоп этиш


 

МЕДИАЦИЯ ИНСТИТУТИНИ МОҲИЯТИ

            Замонавий тушунчага эга медиация ХХ асрнинг иккинчи ярмида, авваламбор англо-саксон ҳуқуқи АҚШ, Австралия, Буюк Британия мамлакатларида ривожланиб, сўнг Европада тарқала бошлади. Авваламбор, медиация оилавий можароларни ҳал қилиш ҳолатларида қўлланила бошланди. Кейинчалик медиация турли хил можароларни ҳал қилишда ҳам кенг қўлланила бошланди.

            1970 йилларнинг бошида АҚШнинг бир қатор йирик шаҳарларида кўнгилли медиаторлар иштирокида экспериментал медиация дастурлари бошланган эди. Улар шунчалик муваффақиятли ўтдики, кейинги йигирма йил давомида бутун мамлакат бўйлаб яна юзлаб шундай дастурлар ўтказилди ва ҳозирги кунда медиация амалиёти Америка Қўшма Штатларида жуда кенг тарқалди.

            Ҳозирги кунда АҚШ суд амалиёти шундай йўналтирилганки, кўплаб можаролар кўнгилли тарзда судгача ҳал қилишга, суд жараёнида ҳам судья судни тўхтатиб, томонларга медиатор билан ишлаб кўришни тавсия қилиши мумкин. Иқтисод, сиёсат, бизнес соҳасидаги бирон-бир жиддий келишув жараёни бу мамлакатда медиатор ёрдамисиз амалга оширилмайди, бу ерда медиация муаммоларини ёритиб берувчи махсус журнал (Ежеквартальный журнал по медиации) чоп этилади. Бу ерда баҳсларни ҳал қилиш миллий институт бўлиб, у медиациянинг янги услубларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади, хусусий ва давлат медиация хизматлари фаолият юритиб боради. Бу борада Америка ҳакамлик ассоциацияси (Аmerican Arbitration Association) жуда катта мавқега эга, бу ташкилот ўзининг ҳакамлик текширувлари (арбитраж) ва медиация қоидаларини тасдиқлаб олди ва бу қоидалар асосида ички низолар ҳам кўриб чиқилмоқда.

            Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонуни 2018 йил 3 июлда қабул қилинди.Қонунда медиация иштирокчилари ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, медиацияни қўллаш ва медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тафсил ёритиб берилди.

Қонунга кўра медиация бу келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усулидир. Медиатор  медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахсдир. Медиатив келишув медиацияни қўллаш натижасида медиация тарафлари томонидан эришилган келишувдир. Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув эса тарафларнинг тузилган пайтдан эътиборан медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган келишувидир, медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув — низо келиб чиққунига қадар ёки у келиб чиққанидан сўнг тарафларнинг низони медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этиш зарурлиги тўғрисида тузилган келишувдир.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартда қабул қилинган ЎРҚ–531-сонли Қонуни билан кодекснинг 48-модданинг иккинчи қисмидаги “келишув битими” деган сўзлар “келишув битими ёки медиатив келишув” деган сўзлар билан алмаштирилди, 53-моддасининг иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси “фуқаролик, иқтисодий, маъмурий иш бўйича вакиллар ёки жиноят иши бўйича ҳимоячилар, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича адвокатлар, медиаторлар – вакил, ҳимоячи, адвокат ёки медиатор вазифаларини бажариши муносабати билан ўзларига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида”-деб баён этилди, 63-модданинг биринчи қисмидаги “келишув битимини” деган сўзлар “келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни” деган сўзлар билан алмаштирилди, 65-модда “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида айни шу низо билан боғлиқ ҳолда медиатор сифатида иштирок этган шахслар вакил бўлиши мумкин эмас, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва медиаторнинг иштироки юзасидан ўзаро розилик бўлган ҳоллар мустасно” деб аталган учинчи қисм билан тўлдирилди, бундан ташқари яна бир қатор моддаларга ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

            Бугунги кунда Медиация тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши медиация институти келишмовчиликларни суддан ташқари ҳал қилиш имкониятини яратди.

         У.Эргашев - Риштон туманлараро иқтисодий

                                суди судьяси