Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЖАСУР” ЖАМОАСИ “ҚУМОНДОН КУБОГИ” СОҲИБИ

×

 2022-02-19 16:30:34    65

PDF юклаш
Чоп этиш


“ЖАСУР” ЖАМОАСИ “ҚУМОНДОН КУБОГИ” СОҲИБИ

         Ёшларни ватанпарварлик рўҳида тарбиялаш, уларнинг онгу шуурига Ватан қадрини сингдириш, шу азиз Ватанга бўлган меҳр ва муҳаббатни кучайтириш юзасидан ташкил этилаётган тадбирлар ўсиб келаётган баркамол авлодни тарбиялашда катта аҳамиятга эга.

         Туманимизнинг 12 494-сонли ҳарбий қисмида ташкил этилган тадбир ҳам айни шу эзгу мақсадларни кўзлаб ўтказилди. Шарқий ҳарбий округ қумондонлигининг “Округ қумондони кубоги” спорт мусобақаларида туманимизнинг умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирок этишди.

         Мазкур спорт тадбирида ёшлар 100 метрга югуриш, турникда тортиш, беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, арқон тортиш, AKS-74 қуролини нотўлиқ қисмларга ёйиш ва йиғиш, ҳарбийлаштирилган эстафета ва билимдонлар беллашуви бўйича ўзаро куч синашди.

         Тадбирда иштирок этган Шарқий ҳарбий округ қумондони ўринбосари, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевлар барча иштирокчиларни қутлаб, Республикамизда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг нуфузи ва унинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни ҳақида гапирдилар. Айни ушбу Қуролли Кучлар давлатимиз қудрати тимсоли эканлигини таъкидладилар.

         Мусобақалар бошланишидан олдин тадбир иштирокчиларига12 494 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан тайёрланган Фахрий қоровул кўргазмали чиқишлари, ички ишлар Вазирлигининг махсус отряди ҳарбий хизматчилари томонидан тайёрланган кўл жанги кўргазмаси намойиш этилди.

         Кўргазмали чиқишлардан сўнг мусобақларга старт берилди ва ҳар бир спорт тури бўйича беллашувлар ҳакамлар ҳайати томонидан баҳоланди.

         Мусобақалар натижасига кўра, 1-ўрин 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби “Жасур” жамоасига насиб этди. 18-мактаб ўқувчилари иккинчи ва 7-сонли мактаб ўқувчилари учинчи ўринни эгалладилар.

         Мусобақалар якунида ғолиб жамоага “Қумондон кубоги” топширилди. Фахрий ўринни эгаллаган ва намуна кўрсатган иштирокчиларга ҳам ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати