Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Самарали ижро интизоми-ислоҳотлар натижадорлигининг муҳим омилидир

×

 2022-02-19 16:25:53    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Самарали ижро интизоми-ислоҳотлар  натижадорлигининг  муҳим омилидир

         Айни шу мавзуда туман халқ таълими бўлимида семинар ўтказилди. Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 май кунидаги 5132-сонли «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорини амалга татбиқ этишга бағишланди.

         Семинарда туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Сўх тумани  Халқ  Қабулхонаси, туман ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва туман адлия бўлими бошлиғи қатнашди.

        Семинарни  туман  ҳокимлиги ижро-интизом бош  мутахассиси Иброҳим Аҳматов  очиб  кун  тартибидаги  масала билан семинар иштирокчиларини таништирди.

         Барча семинар иштирокчиларига тадбирда қатнашган масъул вакиллар янги тизимга кўра, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳаракати ҳақида, яъни уларнинг ижросини ташкил этиш 5 та босқичда амалга оширилиши, Фармон асосида жорий этилган янги тизимни амалиётга тўлақонли татбиқ этилиши, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва натижали ижро этилишини таъминлашда, “Ijro.gov.uz” тизимида назоратни олиб бориш ва мазкур тизимни юритишда Адлия вазирлигининг масъулияти белгиланганлиги, “Ijro.gov.uz” нинг  самарадорлиги бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизми, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлар билан ишлаш тизими ва асосий тамойиллари, барча  норматив  хужжатлар  асосида  ижро  интизоми, мурожаатларни  куриб чиқиш  тартиби юзасидан маълумотлар беришди.

         Тадбирда иштирок этган мутасаддилар мутахассисларга саволлар бериб, жавоблар олдилар.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати