Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-02-17 17:14:19    127

PDF юклаш
Чоп этиш


МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

         Туман ҳокимлигида тиббиёт масалаларига бағишлаб ўтказилган брифингдан сўнг журналист ва блогерлар талаби ва таклифига биноан айни ушбу масалада матбуот анжумани ўтказилди.

         Блогер Зоҳир Султоннинг фикрича, соҳага оид кўп муаммолар бўйича фуқароларда жуда кўп саволлар тўпланиб қолган.

         - Тиббиёт соҳаси Президентимизнинг бевосита эътибори туфайли жадал ривожланмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадри ва манфаатини кўзлаб амалга оширилаётгани барчамизни қувонтиради. Бироқ, биргина Сўх туманида бу соҳада ҳали ечимини топмаган, ҳал этилишини кутаётган муаммолар талайгина. Кўпинча фуқароларимиз нафақат тиббиёт масаласида, балки кўп масалаларда фақат туман ҳокимига мурожаат этишади. Нимага фақат ҳокимга? Чунки раҳбарларга ишонч қолмади. Агар ҳар бир раҳбар ўз соҳаси бўйича ишласа, самарали фаолият олиб борса, муаммо ва камчиликларга ўрин қолмайди, - деди блогер ўз сўзида.

         Матбуот  анжумани жараёнида блогер Зоҳир Султон, журналистлар - Сўх ТВ мухбири Жаҳонгир Собиров, "Садои Сўх" рўзномаси бош муҳаррири Содиқжон Тоҳировлар туман ҳокими ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғига саволлар бериб, жавоблар олишди.

         Брифинг ва матбуот анжумани жараёнини Ютубдаги каналимизнинг ушбу ҳаволаси -https://www.youtube.com/watch?v=BY5wzZB5YAA&t=2307s орқали томоша қилишингиз мумкин.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати