Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 136 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА...

×

 2022-02-17 17:03:24    74

PDF юклаш
Чоп этиш


СЎХ ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА...
         2021 йилда Қизилкиёқ ОШПсида 105 млн. сўм эвазига бинони том қисми ва иссиқлик тизими янгиланди, ҳамда Ғазнов ОШПси 63 млн сўм маблағ эвазига жорий таъмирланиб, иссиқлик тизими янгиланди.

         Шифохонанинг маъмурий биноси 600 млн. сўм эвазига жорий таъмирланди.

         Инвестицион дастур асосида марказий шифохонада янги қурилаётган 75 ўринли терапия булимида 10 ўринли кардиология, 10 ўринли неврология ва 10 ўринли эндокринология булимларини очиш режалаштрилган. Мазкур бино ҳозирги кунда фойдаланишга топшириш арафасида.

         Бирлашмага карашли Мулгон ОШП қурилишига 1 миллиард 705 миллион сўм сарфланди.

         "Обод қишлоқ" дастури асосида Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинига 1 миллиард 857 миллион сўм ва Шарқобод маҳалалсига 1 миллиард 908 миллион сўм йўналтириб, янги ОШП қурилди ва бу иншоотлар ҳам  фойдаланишга топшириш арафасида.

         Сўх тумани тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият юритаётган жами 63 нафар врачлардан 30 фоизи тоифаланган шифокорлардир.

         Жумладан, 9 таси Олий тоифали, 11 таси 1-тофали, 2 таси 2 тоифали, 41 таси тоифасиз врачлар;

         2020-2021 йиллар давомида 145 млн. 775 минг сўмлик 88-турдаги дори-дармонлар туман тиббиёт бирлашмасига келтирилди;

         2021 йилдан ҳозиргача 33 млн. 870 сўмлик дори-дармонлар тез тиббий ёрдам бўлимига;

         2020-2021 йиллар давомида 91 млн. 905 минг сўмлик дори-дармонлар тақсимот учун тиббиёт бирлашмасидаги дори омборига топширилди,

         Бир кунда дори омборидаги 4 млн. 116 минг сўмлик (59 млн. 641 минг) 16 турдаги дори-дармонлар марказий шифохонанинг куйидаги бўлимларига тарқатилди:

         40 минг сўмлик 1-турдаги (10 млн. 248 минг 565 сўмлик 26 турдаги) дори-дармонлар туман марказий шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимига берилган.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати