Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАДА МИЛЛИОНЛАР ЎЙИНИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-02-16 17:59:14    74

PDF юклаш
Чоп этиш


МАҲАЛЛАДА МИЛЛИОНЛАР ЎЙИНИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

         Футболни севмайдиган, бу спорт турига бефарқ бўлган инсонлар камдан кам топилса керак. Айниқса, бизнинг туманимизда ҳам ушбу соҳанинг ишқибозлари сероб.

         Маҳаллаларда ташкил этилаётган футбол мусобақалари айни ушбу соҳани ривожлантиришга ва албатта ёшларни спортга жалб этишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

         Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишоновнинг сўзларига кўра, маҳаллада саховатпеша тадбиркор Валижон Туйчиев ташаббуси билан футбол мусобақаларига старт берилди.

         Мазкур мусобақаларда Ҳазрати Али, Сариканда ва Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини ёш футболчилари иштирок этишмоқда.

         Мусобақалар якунида ғолиб бўлган ва намуна кўрсатган жамоаларга ҳомий тадбиркорнинг қимматбаҳо совғалари ва пул мукофотлари топширилади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати