Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОР ЭЛГА МАДАДГОР

×

 2022-02-16 14:26:17    84

PDF юклаш
Чоп этиш


ТАДБИРКОР ЭЛГА МАДАДГОР

         Туман ободлиги йўлида қилинаётган ҳар бир иш ва эзгу амал шу юрт равнақини кўзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир. Таъкидлаш лозим, Сўх туманида ҳар кун бир хушхабар эшитиш одат тусига айланиб қолган. Ислоҳотларни амалда татбиқ этиш йўлида бугун ҳар бир туман аҳли ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшишга астойдил ҳаракат қилаётир.

         Бугунги кунда туманнинг Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида эътироф этишга арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллада Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида қурилаётган янги тиббий маскан ҳудуд кўркига янги сиймо ва ўзгача ҳусн бағишламоқда. Айтиш лозимки, ҳудуд ободлигига саховатпеша тадбиркорлар ҳам ўзларининг ҳиссаларини қўшишаётир. Тадбиркорлик соҳаси ривожига берилаётган эътибор самараси ўлароқ, маҳаллада янги замонавий иншоот қад кўтарди. Ёш тадбиркор Илҳомжон Саломов саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан маҳаллада янги аҳолига хизмат кўрсатиш мажмуаси қурилиб, куни кеча фойдаланишга топширилди.

         Ёш тадбиркор Илҳомжон Саломовнинг маълумотларига кўра, ушбу янги иншоот қурилишига 700 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланган бўлиб, барча маблағлар тадбиркорнинг ўз ҳисобидан йўналтирилган. Бинонинг биринчи қаватида савдо мажмуаси жойлашган бўлиб, бу ерда озиқ-овқат ва кийим-кечак расталари мавжуд.

         - Иншоотнинг  иккинчи қаватида ўқув курслари очиш ниятимиз бор, - дейди табиркор. Зотан, бугун ёшларга, айниқса, хотин-қизларга турли соҳа сир-асрорини ўргатиб, уларни бандлигини таъминлашга кўмаклашиш долзарб аҳамиятга эга масала ҳисобланади.    

         Айни кунда янги очилган мажмуада 6 нафар ёшларнинг фаолият олиб боришлари туманда тадбиркорлик фаолияти туфайли аҳолини доимий иш жойи билан таъминлаш муаммоси ҳам ҳал этилмоқда деганидир. Айтиш лозимки, бугун тадбиркорларимизнинг самарали фаолияти туфайли юрт обод бўлмоқда. Қад ростлаётган янги бинолар, замонавий иншоотлар халқимиз манфиати йўлида хизмат қилишига астойдил ишонамиз.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати