Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«E-aktiv» автоматлаштирилган ахборот тизими

×

 2022-02-16 08:53:51    119

PDF юклаш
Чоп этиш


«E-aktiv» автоматлаштирилган ахборот тизими

         Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 22-сентабр кунидаги 595-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси томонидан тадбиркорларга янада қўлайлик яратиш ҳамда мамлакатимизда хуфиёна иқтисодиётни чеклаш мақсадида “E-aktiv”-товар моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олишнинг электрон тизими амалиётга жорий этилди.

Мазкур автоматлаштирилган ахборот тизими қуйидаги афзалликларга эга:

      Маҳсулотлар кирими ва қолдиғи ҳисобини онлайн юритиш ва кузатиб бориш;

      Товарлар учун яратилган бир ёки бир нечта электрон омбор яратиш;

      Товарларни масофадан туриб электрон равишда омбордан омборга олиб ўтиш;

      Кирим қилинмаган товарларни сотиш бўйича ЭҲФ расмийлаштириш ҳолатларига чек қўйиш имконини беради.

      Шунингдек ЭҲФларда МХИК ларнинг ягона электрон миллий каталогига мувофиқлигини ҳамда шартномалар Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.

         Шунингдек, “E-aktiv” автоматлаштирилган ахборот тизимидан ҳозирги кунда 24 та корпаратив ва 7 та бютжет буюрмачиси тест режимида фойланмоқда. Автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш учун my3.soliq.uz сайти орқали амалга оширилади.

         Автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ва устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар учун 2022-йил 1-январдан қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:

      Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш (сотиб олиш (қуриш), ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш) ҳамда ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни давлат солиқ органларининг « E-aktiv » автоматлаштирилган ахборот тизимида акс эттириш;

      Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хўжалик фаолияти давомида товар-моддий захиралар сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида йўқ қилинганда ва камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) сабабли ҳисобдан чиқарилганда уч иш кунидан кечиктирмасдан « E-aktiv » автоматлаштирилган ахборот тизимида акс эттириш.

         2022-йил 1-июлгача “ E-aktiv ” ААТ дан лозим даражада фойдаланмаганлик учун солиқ тўловчиларга таъсир чоралари кўрилмаслигини маълум қиламиз.

         Ҳурматли Сўх туманида фаолият юритаётган юридик шахслар Сўх туман давлат солиқ инспексияси сизларга мазкур автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш жараёнида юзага келган сизга тушунарсиз ёки мураккаб бўлган ҳолатларда сизга кўмаклашишдан доимо мамнунлигини билдириб, Сўх туман давлат солиқ инспексиясининг “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўбаси ходимларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини ма’лум қилади.

         Унутманг! Давлат солиқ хизмати органлари инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!

Зайлидинов Зайлиддин Нуридинзода - Сўх туман давлат солиқ  

Инспексияси “Тадбиркорликни  қўллаб-қувватлаш” шўъбаси         солиқ бўйича инспектори