Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАРБИЙЛАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

×

 2022-02-15 20:19:16    107

PDF юклаш
Чоп этиш


ҲАРБИЙЛАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

         Ёшларни ватанпарварлик рўҳида тарбиялаш, улар қалбида Она-юртга бўлган меҳр-муҳаббатни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилаётган тадбирлар Сўх туманида ҳам кенг кўламда олиб борилмоқда. Тадбирларда ҳарбийларнинг иштироки баркамол авлод онгу шуурида давлатимиз куч-қудрати ва қудратини мустаҳкам жой олинишида асосий омил бўлиб хизмат қилаётир. 

         Сўх тумани  Ровон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабида "Халқ ва армия биртану, биржон!" шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

         Мактабнинг чақирувгача ёшларни тайёрлаш ишлари бўйича раҳбари Санжарбек Ўруновнинг маълумотига кўра, ташкил этилган мазкур тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, мактаб педагогик жамоаси ва талабалар, туманимиздаги 12 494 ҳарбий қисм аскар ва зобитлари иштирок этди.  

         Тадбир аввалида хизмат бурчига содиқ қолиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар жасорати ёдга олинди.

         Шунингдек, кун давомида Қуролли Кучлар фахрийлари, Мудофаа вазирлигига қарашли 12494-ҳарбий қисм офицерлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида мактабнинг 9, 10 ва 11-синфлари учун "Жасорат" дарслари ўтказилди.

         Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган аскар ва зобитлар томонидан ташкил этиилган армиямиз қудрати бўлмиш қурол-аслаҳалар кўргазмаси иштирокчиларда катта таасурот қолдирди ва бундай тадбирларни мунтазам ташкил этилишига келишиб олинди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати