Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОБУРНИ ХОТИРЛАБ

×

 2022-02-15 20:00:58    73

PDF юклаш
Чоп этиш


БОБУРНИ ХОТИРЛАБ

         Мустақил Ўзбекистоннинг тарихий солномасида 14 февраль санаси алоҳида ўрин эгаллайди. Боиси, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳриддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур айнан 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда таваллуд топган. Буюк саркарда ва шоир таваллудининг 539-йиллигига бағишлаб бугун, Сўх туманининг 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман халқ таълими бўлими ташаббуси билан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда туман УЎТ мактабларнининг етакчи ўқитувчилари иштирок этишди.

         Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташкил этилган тадбир учун туман халқ таълими бўлими маъмуриятига миннатдорчилик билдириб, Мирзо Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш ўсиб келаётган баркамол авлоднинг асосий вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтди. Чунки шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур учун Сух диёри бегона эмас. Шоир Сухда ўтган кунлари ҳақида ўзининг безавол “Бобурнома” асарида ибратли ҳикоятлар ёзган.

         Тадбирда 3-сонли ИДУМ талабалари ижросида Бобур ҳаётига оид саҳналар намойиш этилди. Бобурнинг Сўхда ўтган кунлари, Суратий тоғининг мўъжизалари ва унинг дунёнинг забт этишига доир тарихий фактлар талабалар ижросида иштирокчилар кўз ўнгида гавдаланди.

         Тадбир давомида Мирзо Бобур ҳаёти ва ижодига оид ташкил этилган рассомлик кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларига туман ҳокимлиги, туман ҳалқ таълими бўлими ва “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг фахрияномалари, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

         Вилоят миқёсидаги кўрик-танловда иштирок этиб, совриндор бўлган 12-сонли УЎТ мактаби ўқитувчиси Мўъминали Мамадиевга вилоят миқёсидаги сиҳатгоҳга даволаниш учун 10 кунлик бепул йўлланма топширилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати