Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯДА НИМА ГАПЛАР?

×

 2022-02-15 19:54:59    63

PDF юклаш
Чоп этиш


ЖАВПАЯДА НИМА ГАПЛАР?

         Фарғона вилояти ҳокими фармойишига асосан Қалъача маҳалласидаги Жавпая массивида сел йўли ва иссиқхоналар мажмуаси барпо этиш юзасидан ташкил этилган комплекс ўқув машғулотлари жадаллик билан давом этмоқда. Ушбу мавзеда ишлар тизимли ташкил этилган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, вилоят ҳокими ташаббуси билан мазкур ҳудудга қўшимча техника ва ишчи кучи сафарбар этилгани амалга оширилаётган ишларни тезлаштиришга қаратилган.  

         Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник Жалолиддин Жалоловнинг берган маълумотига кўра, бугунгача Жавпая массивида дамба мустаҳкамлаш тадбирида 58 куб-метр тош териш, иссиқхона тайёрлаш тадбирида 6 480 куб-метр тупроқ ишлари бажарилган.

         Иссиқхоналардаги зироатларни парваришлаш ва ҳосилдорлигини ошириш мақсадида ҳар бирига маҳалладан унумдор тупроқ олиб келиниши ташкил этилган. Шу кунгача иссиқхоналарга 420 куб-метр унумдор тупроқ олиб келиб тўкилди.

         Ўқув машғулотлари бошидан дамба мустаҳкамлаш бўйича 4 588 куб-метр тупроқ, 1 108 куб-метр тош териш,  1 108 куб-метр харсангтош иши ҳамда иссиқхона тайёрлаш бўйича 48 060 куб-метр ҳажмда тупроқ ишлари бажарилди. Олиб келинган унумдор тупроқнинг ҳажми 670 куб-метрни ташкил этади.

         Янги сел йўлларини очиш учун узунлиги 90 метр жой ковланиб 540 куб-метр, мавсум бошидан жами узунлиги 175 метр янги сел йўллари очилиб 1 050 куб-метр тупроқ иши бажарилди.

         Иссиқхоналарга унумдор тупроқини текислаш ва пардозлашда 4 та экскаватор жалб этилиб, жами бажарилган ишлар ҳажми 420 куб-метрни ташкил этади.

         Мазкур тадбирларга 20 та экскаватор, 12 та юк ташиш (самосвал), 1 та автогрейдер ва 1 та ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини ташиш, жами 34 та техникалар ҳамда 82 нафар ишчи ходимлар жалб этилган.

         Сўх тумани Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини Жавпая массивида комплекс ўқув машғулотлари давом этмоқда.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати