Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

×

 2022-02-02 16:35:17    69

PDF юклаш
Чоп этиш


ТУМАН ҲОКИМИ ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

         Ҳудудларда аҳоли билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш, очиқ мулоқот ва сайёр учрашувлар орқали фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш ва бартараф қилиш чораларини кўриш албатта, ҳар бир биринчи раҳбар зиммасига катта масъулият юклайди. Зеро мулоқот, учрашув ва сўҳбат каби тадбирлар ҳар бир муаммо ечимига асосий омил бўлиб хизмат қилади.

         Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабул очиқ мулоқотга айланиб кетди ва учрашув давомида маҳалла аҳли олдиларида кўндаланг бўлиб турган муаммо ва камчиликлар бўйича мурожаат этдилдар. Тадбирда иштирок этган “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари, барча корхона-ташкилот ва муассасалар мутасаддиларига билдирилган таклиф ва мурожаатлар бўйича тегишли кўрсатма ва вазифалар берилди.

         Айтиш лозимки, Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳам ичимлик ва ҳам суғориш суви муаммо бўлган ҳудудда жойлашган ва аҳоли сувни асосан маҳалла ҳудудларида барпо этилган ҳовузлардан олишади. Бироқ, шу кунларда аксарият ҳовузларда сув йўқ ва мутасаддиларнинг маълумотига кўра, бунга электр энергиясидан бўлган қарздорлик сабаб.

         Туман ҳокими ҳар бир ҳовузга керакли миқдорда сув тўлдириш ва барча насос агрегатлари мутадил режимда ишлашни таъминлаш бўйича туман ҳокими ўринбосарлари ва тегишли идора раҳбарларига қаттиқ топшириқ берди.

         Тадбир давомида аҳоли томонидан электр энергияси таъминотидаги камчиликлар, маҳалла ички йўлларининг аянчли аҳволи, Қизилқиёқ маҳалласига янги ҳовуз қуриш лозимлиги, тиббиёт нуқтасидаги бугунги аҳвол, ушбу масканнинг иситиш тизимидаги носозликлар, тунги тез тиббий ёрдам хизаматининг маҳаллага лозимлиги, кўчалардаги ҳолат ва йўлларга ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид йўл белгиларини қўйиш кераклиги, тадбир ўтаётган 12-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги муаммолар юзасидан маҳалла аҳли туман ҳокимига мурожаат этдилар.

         Туман ҳокими ҳам ўз навбатида тадбирда сўз олиб, туманда ўтган 2021 йили амалга оширилган ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳақида тўхталиб, қилинган барча ишлар туман ободлиги йўлида амалга оширилган янгиликлар дебочаси эканлиги ва бундай ишлар бундан буён мунтазам амалга оширилишини таъкидлади.

         Тадбир давомида туман ҳокими маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчиси Бахтовар Сайидаҳматов ва ёшлар етакчиси Муҳаммадулло Абдувалиевларни таништирди. Бу икки нафар Президент вакили зиммасига катта масъулият юкланганини қайд этиб, туман ҳокими уларнинг фаолиятига омадлар тилади.

         Тадбир давомида Қизилқиёқ маҳалласига 40 дона темир-бетон таянч, 2 дона трансформатор, 22 дона тунги ёритгич етказиб бериш бўйича “Йўл харита” си тузилди. Шунингдек, аҳоли мурожаати ва таклифларига биноан маҳаллада ички йўлларни шағаллаштириш ва асфальтлаштириш бўйича ҳам режалар тузилди. Янги ҳовуз қурилиши ҳам шу йили амалга ошириладиган бўлди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати