Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАДА ҲАШАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-02-01 17:42:17    83

PDF юклаш
Чоп этиш


МАҲАЛЛАДА ҲАШАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

         "Ҳашар элга ярашар" деб бежизга айтилмаган. Ҳашар орқали халқимиз ўта мушкул бўлган амалларни ҳам биргаликда бажаришган.

         Ҳашар одамларни бирлаштирувчи кучга эга эканлиги асрлар оша синалган воқеий ҳақиқат саналади. Шунинг учун бўлса керак, бу азалий удум ота-боболаримиздан авлодларга арзирли мерос сифатида етиб келган.

         1-сектор ҳудудидаги Тул маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қаҳрамон Аҳмедовнинг бизга берган маълумотига кўра, маҳалла ҳудудида жойлашган сел йўлида туман ҳокимлиги кўмаги асосида ҳашар ташкил этилди. Мазкур ҳудуд тўлиқ шағаллаштирилди.

         - Бизга туман ҳокимлиги ва бевосита саховатпеша ҳомийларимиз кумаги асосида 40 та машинада шағал етказиб берилди. Шунингдек, яроқсиз ҳолга тушиб қолган темир-бетон қувури ҳам ҳомийлар томонидан таъмирланди. Эндиликда нақлиёт воситалари ушбу ҳудудда бемалол ҳаракат қилиши мумкин, - дейди маҳалла раиси.

         Маҳалла аҳли ушбу ишга бош-қош бўлган ва хайрли ишга камарбаста бўлган ҳомийлардан миннатдор. Маҳалла ободлиги йўлида астойдил меҳнат қилаётган Нажмиддин Додокаримовдек фидоийларга маҳалла аҳли ўзларининг самимий миннатдорчилигини билдирадилар. Албатта, ҳар бир хайрли ва эзгу ташаббус замирида эзгу мақсад ва яхши ниятлар мужассам.    

         Мазкур ҳудуд туман томонидан ҳаракатланадиган нақлиёт учун қулай ҳисобланади. Айтиш мумкинки, аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликлар туман ҳокимлиги кумагида ва албатта мана шундай хайрли ташаббуслар туфайли босқичма босқич бартараф этиляпти.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати