Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР ВА НУРОНИЙЛАР УЧРАШУВИ

×

 2022-01-28 16:48:06    92

PDF юклаш
Чоп этиш


ЁШЛАР ВА НУРОНИЙЛАР УЧРАШУВИ

         Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган 2021 йил давомида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Йўл қурилиши, электр энергияси таъминоти, ичимлик суви муаммосини бартраф этиш бўйича қилинган ишлар эътироф этишга лойиқ.

         Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида маҳаллада ташкил этилган "Ёшлар ва нуронийлар учрашуви" тадбирида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси фаолиятига ишонч билдирилди.

         Ҳоким ёрдамчиси сифатида маҳаллада иш бошлаган Рашиджон Иномжонов ва ёшлар етакчиси бўлиб фаолият олиб бораётган Муҳиб Азамжоновларнинг сўзларига кўра, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун муносиб шароит ва имконият бор. Маҳаллани ривожлантириш драйверларини ишга тушириш учун бугундан ҳаракат бошланган.

         Туман ҳокими маҳалла спортчилари - ёш волйболчиларга ўтказилган спорт мусобақасида фахрли ўринни эгаллаганликлари учун ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғаларини тақдим этди.

         Тадбирда иштирок этган барча нуронийлар берилаётган эътибор учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, маҳаллада иш бошлаган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисига омадлар тиладилар.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати