Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯДА ЎҚУВ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛИШИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2022-01-27 18:11:10    64

PDF юклаш
Чоп этиш


ЖАВПАЯДА ЎҚУВ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛИШИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

         Фарғона вилояти ҳокимининг 2022 йил 20 январдаги қарори асосида бугун туманимизнинг Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини Жавпая массивида ўқув машғулоти ўтказилди.

         Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги “Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасида чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-585-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

         Ўқув машқларни ўтказишдан асосий мақсад, 2022 йилнинг баҳор-ёз мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган сел оқимлари билан боғлиқ табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этишдан иборат.

         Мазкур ҳудудудда 2022 йилнинг 25 январдан 15 феврал кунигача  “Сел, сув тошқинларини олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этишда ФВДқТ таркибига кирувчи фуқаро муҳофазаси хизматлари куч ва воситаларни ҳамкорликда ҳаракати” мавзусида комплекс ўқув машқлари ўтказилиши режалаштирилган.

         Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокимлиги, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари ва туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан барча иштирок этган корхона-ташкилот ходимларига мазкур ўқув машқларнинг асосий мазмун-моҳияти тушунтирилди.

         Қарорда кўрсатилганидек, ўқув машқлар 15 февраль кунигача давом этади ва ўқув машқи иштирокчилари уч маҳал (эрталабки нонушта, тушлик ва кечки овқат) иссиқ овқат ва ётоқ жой билан таъминланадилар.

Ўқув машғулотлар ўтказилаётган ҳудудга маҳаллий ва Республика ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Мазкур тадбир ҳақидаги лавҳалар марказий ва маҳаллий ОАВ орқали кенг оммага етказилади. 

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати