Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АСОСИЙ МАСАЛА – ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

×

 2022-01-27 15:29:37    134

PDF юклаш
Чоп этиш


АСОСИЙ МАСАЛА – ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

         Оила муқаддас даргоҳ. Унинг мустаҳкамлиги ва тотувлиги энг аввало, ушбу мўъжаз Ватанда яшайдиган фуқароларнинг ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлигига боғлиқ.

         Туманимизда оилавий ажримларни олдини олиш, жамиятда ва энг аввало оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бироқ, шунга қарамасдан ажримлар сонини кўпайиб бориши ушбу масалада самаралироқ фаолият олиб боришни тақозо этади.

         Маълумот учун: 2021 йил 12 ойи давомида туман ФХДЁ бўлими томонидан жами 111 та ажрим ҳолати расмийлаштирилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган 2020 йилга нисбатан 64 тага ошган. Ажримлар ўтган йили 7 та маҳаллаларда ошган, 14 та маҳаллаларда барқарор сақланган, 6 та маҳаллаларда камайган. Офтобру, Хушьёр, Тул, Ленбур, Калъача, Мулгон, Хазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинларида ушбу ҳолат 4-5 тага ошганлиги сабабли туман кўрсаткичи ҳам 2020 йилнинг шу даврига нисбатан ошишига сабаб бўлган. 

         Оилавий ажримларни олдини олиш ва маҳалларда соғлом турмуш таризини татбиқ этиш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш бўйича Сўх тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими таркибида ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, ушбу ишчи гуруҳ бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари Мадинахон Сафарова бошчилигида маҳаллаларда фуқаролар йиғини мутасаддилари билан учрашиб, бу бўйича аҳоли ўртасида турли учрашув ва давра сўҳбатлар ташкил этилаётир.

         Мадинахон Сафарованинг бизга берган маълумотига кўра, 2020 йилда биргина Қалъача маҳалласида 2 та ажрим қайд этилган бўлса, ўтган йили бу кўрсатгич 7 тани ташкил этган. Яъни ажримлар маҳалада сезиларли даражада ошган.

         Қалъача маҳалласида ташкил этилган учрашувда мазкур ҳолатнинг келиб чиқиши ва сабаблари аҳоли билан биргаликда муҳокама этилди.

         - Оилавий ажримларнинг асосий сабаби ёш оилалар ҳаётига учинчи тарафнинг аралашуви омил бўлмоқда, яъни ёш оилалар ўз фикри ва ўзаро ҳамжиҳатлигида ҳаёт кечиришмаяпти. Оиладаги келиб чиқаётган низолар асосан оилавий ҳаётга бошқа шахсларнинг аралашуви сабаб юзага келмоқда. Айни шу ҳолатларни маҳаллаларда ва ҳар бир оилада олдини олиш бўйича биздан мустаҳкам ҳамкорликда фаолият боришни тақозо этяпти, - дейди Мадинахон Сафарова.

         Қалъача маҳалласида бўлиб ўтган тадбирда ушбу ҳолатларга танқидий баҳо берилиб, жорий йил давомида ажримларни олдини олишга қаратилган  бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди ва жорий йилнинг иш режаси дастурига ушбу йуналишдаги профилактик ишларини кучайтириш борасида  тарғибот-ташвиқот ишларини мустаҳкам ҳамкорликда олиб борилиши каби аниқ ҳаракатлар мажмуи киритилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати