Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАРОР ИЖРОСИ АМАЛДА

×

 2022-01-27 15:24:59    93

PDF юклаш
Чоп этиш


ҚАРОР ИЖРОСИ АМАЛДА

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 феврал кунги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61- Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сўх тумани 1-сектор ҳудудидаги Ғазнов, Қалъача, Тул, Ленбург ва Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва  кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи рекламаларининг давлат тили  ва  “Реклама тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлаш мониторинг тарзда ўрганилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди. 

         Сўх тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Иброҳим Аҳмадовнинг маълумотига кўра, олиб борилган жараёнларда Тул маҳалла фуқарлар йиғини ходимларнинг иш фаолитига оид хужжатлар ўрганилди ва хизмат хоналарини жиҳозлашда давлат  тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз  риоя  этилиши  ва  ишни  ташкиллаштириш  буйича  хато-камчиликларини  бартараф  этиш  учун  тегишли  кўрсатмалар  берилди.

         Шунингдек, ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактабларидаги ҳолат ҳам ўрганилиб, Ленбур маҳалласидаги 18-сонли ва Соҳибкор маҳалласида жойлашган 27-сонли УЎТ мактабларида қабул қилинган қарорнинг ижроси ва уқитувчилар  орасида  давлат  тилига  оид  қонун ҳужжатларига сўзсиз  риоя  этилиши,  давлат  тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш  борасида  профилактик  тушунтириш  ишлари  олиб  борилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати