Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-01-26 16:26:11    74

PDF юклаш
Чоп этиш


ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

         Бугун Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинидаги 29-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-92-сонли қарорининг 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

         Семинарда ёшлар етакчиларига маҳалладаги ёшларнинг тоифалари, таркиби, муаммолари, объектларни ўрганиш ва «Ёшлар баланси»ни шакллантириш тартиби, маҳалладаги ёшни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформасига киритиш орқали уларнинг муаммоларини бартараф этиш механизми, маҳаллада ёшлар билан ишлашнинг кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик, ярим йиллик ва йиллик «Йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш тартиби, маҳалладаги ёшлар муаммоларини таклиф сифатида шакллантириб, туман, вилоят ҳамда Ёшлар Миллий дастурига киритиш механизмлари, маҳалладаги ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ташаббусларини рағбатлантириш: маҳалладаги ёшлар билан туман мутасаддиларининг учрашувларини «Ҳоким ва ёшлар», «Сектор раҳбари ва ёшлар» мавзуларида ташкил этиш, уларнинг ташаббусларини моддий қўллаб-қувватлаш асослари тўғрисида билим ва кўникмалар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати