Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ...

×

 2022-01-26 11:18:15    91

PDF юклаш
Чоп этиш


ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ...

         Кеча Республикамизда ва қўшни давлатларда юзага келган электр энергияси таъминотига доир узилишлар рости, баъзи одамларни қўрқўв ва ваҳимага солди. Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган турли хил миш-мишлар ва ҳар хил гап сўзлар, ҳатто карикатуралар баъзи одамлар дунёқараши қай даражада эканини кўрсатиб қўйди.    

         Мен бир оддий фуқаро сифатида инсон фарзандига берилган сабр, тоқат каби хислат ва хусусиятлар камайиб бораётганини кеча сездим, билдим, ҳис этдим. Лекин бу ҳақда ҳозир гапирмоқчи эмасман.

         Кечга бориб, бутун Фарғона вилояти ҳудудида биринчилардан бўлиб Сўх туманимизда 100 фоиз электр эенргияси таъминоти тикланганлигидан жуда хурсанд бўлдим, уйдагиларим, айниқса, невара-эвараларим хурсандчилигини айтмайсизми... Кўзларимдаги ёшни беркитмоқчи бўламану... Ҳа, ҳукумат ва одил сиёсат юритувчи Юртбоши эътибори остида ҳақиқий рўшноликда яшаш буюк БАХТ эканлигига яна бир карра амин бўлдим.

         "Инсон қадри учун" деган эзгу ғоя кеча Республикамизда яна бир маротаба ўз исботини топди. Бу эътибор ва ғамхурликлар бизни шукр қилишга, шукроналик бажо келтиришга ҳидоят этмайдими? Ҳар кунимиздан, ўтаётган ҳаёт лаҳзаларимиздан розиликка ундамайдими? Ўзи олган ҳар бир нафас, умиримизнинг ҳар лаҳзаси биз учун БАХТ эшигини очишга бўлган ИМКОНИЯТДИР.

         Ўтган кунги воқеа-ҳодисалардан ваҳима ясаб, "фойда олиш" истагида бўлганларгаям инсоф тилайман. Мен ёзувчи, блогер, ёхуд ижтимоий тармоқларда "қаҳрамон" бўлишни хоҳлайдиган одам эмасман. Фақатгина ПРЕЗИДЕНТИМИЗ эътиборини кичкинагина, анклав ҳудуд бўлган Сўх туманига яна бир маротаба таъкидламоқчиман холос. Бошқа ниятим йўқ.

         Дарвоқе, фурсатдан фойдалниб, берилган ва берилаётган эътибор учун ўзим номимдан, бутун оиламиз номидан ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВГА САМИМИЙ МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРАМАН.

         Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизматидан илтмосим - агар лозим кўрсангиз, ушбу мақоламни чоп этинг. Лекин ўқувчилардан илтимос, мени изламанг, топишга уринманг. Мен бир оддий ЎЗбекистон Республикаси фуқаросиман ва фикримни озод баён этишга ҲАҚЛИМАН.

         Илойим, Юртимизга, обод Ватанимизга кўз тегмасин, ҳар бир бало ва хавф-хатардан юртимизни ва барча юртдошларимизни Яратган Эгам ўз паноҳида асрасин!

         Ҳурмат билан, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОСИ.

                            Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

P.S. Албатта, каналимиз аъзоларининг фикр-мулоҳазалари биз учун қадрли. Ном ва насаби зикр этилмаган бўлсада, миннатдорлик хати сифатида ушбу юртдошимиз мактубини биз Сиз азизларга улашдик.