Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ГРУЗИЯЛИК ИНВЕСТОРЛАР СЎХ ТУМАНИДА

×

 2022-01-25 10:38:01    71

PDF юклаш
Чоп этиш


ГРУЗИЯЛИК ИНВЕСТОРЛАР СЎХ ТУМАНИДА

         Cўх туманида хорижий инвестиция иштирокида сабзавот ва гул кўчатлари етиштиришга мўлжалланган инновацион иссиқхоналар ташкил этиш, форель балиғини етиштириш, чиқиндини кайта ишлаш ва текстил фаолятини ривожлантириш бўйича  Грузиянинг “Mza Chitili” ва “WG Techno” компаниялари бош директори, туркиялик ишбилармон Эрхан Зорлу туманимизга ташриф буюрди ва лойиҳаларни амалга ошириш учун мўлжалланган объектлар билан танишди.

         Ташриф давомида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, ҳамда туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича  ўринбосари Адҳамжон Сафаров ва сектор раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди.

         Фарғона вилоятининг Грузия давлати билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларига алоҳида тўхталган инвестор Сўх туманида ҳам яхши инвестицион муҳит шаклланишига ишонч билдирди.

         Туман раҳбарлари томонидан меҳмонларга Сўх туманининг қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқлардаги мавжуд имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.

         Учрашув давомида Эрҳан Зорлу Сўх туманининг иқлимидан келиб чиқиб, бу ердаги аҳолини ишга жалб қилган ҳолда иссиқхоналар ташкил этиш ва бу иссиқхоналарда Европа бозорлари талабига мос сабзавот ва гул кўчатлари парваришлаш, уни дунё бозорларига экспорт қилиш, форель балиғи етиштириш ва чиқиндини қайта ишлаш лойиҳаларни амалга оширилишини маълум қилди.

         Бунинг учун инвестор томонидан сабзавот ва гул кўчатлари етказиб берилиши, лаборатория, мутахассислар жалб қилиниши, кўчатларни етиштирилгунга қадар бўладиган жараёнларни назорат қилиб борилишини билдирди. Махсус технологиялар жалб қилиниб, сув чиқариш ҳам инвестор томонидан амалга оширилади.

         Инвесторлар Сўх туманида форель балиғини етиштириш ва уни консерва ҳолатида экспорт қилиш лойиҳаси амалга ошириш жойи билан танишди. Лойиҳанинг тахминий суммаси 5-6 млн АҚШ долларини ташкил этилиши белгилаб олинган.

         Бундан ташқари, гул кўчатлари етиштириш лойиҳасини кооперация усулида амалга ошириш учун тумандан 100 та хонадон рўйхати шакллантирилиши, ер майдони ажратилиши масаласи ҳам кўриб чиқилиши айтиб ўтилди.

                 Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати