Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ВА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-01-24 10:39:59    98

PDF юклаш
Чоп этиш


ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ВА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

  Маҳаллаларга тайинланган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари нимадан иборат? Улар қайси вазифаларни бажаришади? Уларнинг зиммасига қандай масъулият юкланган?

  Айни мана шу саволларга Соҳибкор маҳалласида жойлашган 27-сонли УЎТ мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида бўлиб ўтган учрашувда жавоблар берилди. мазкур тадбир иштирокчиларига ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари таништирилиб, уларнинг асосий вазифалари нимадан иборатлиги тушунтирилди.

  Тул маҳалласига малакали мутахассис Толибжон Муродов ва Соҳибкор маҳалласига Равшанжон Давроновлар ҳоким ёрдамчиси этиб тайинланишган. Айни кунда ҳоким ёрдамчилари маҳаллада аҳоли билан учрашиб, улар билан бирма-бир сўҳбат олиб боришмоқда. Аҳолини қийнаётган долзарб муаммолар ўрганиляпти. Маҳаллани ривожлантириш бўйича асосий драйверлар аниқланиб олинаётир.

  Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев учрашувда сўз олиб, тадбир иштирокчиларига ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларини таништириб, маҳаладаги барча муаммо ва камчиликлар ечими айни ушбу масъулиятли вазифага тайинланган ёшлар зиммасида эканлигини таъкидлади.

  - Бу ёшлар ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликда иш олиб боришади. Уларнинг зиммаларидаги асосий вазифа халқни, фуқароларни рози қилишдан иборат. Президент вакили сифатида фаолият бошлаган ёрдамчи ва етакчиларимизга омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман, - деди туман ҳокими учрашув чоғида.

  Тадбир иштирокчиларига ЎЗбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳалалларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 92-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ва ушбу қарор асосида маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати ўқиб эшиттирилди.

  Мазкур тадбирда Соҳибкор маҳалласига тайинланган ёшлар етакчиси Субҳонжон Зайлобов ва Тул маҳалласининг ёшлар етакчиси Шавкатжон Қаҳҳоровлар ҳам ўзларининг режалари ҳақида маълумотлар беришди.

Мазкур тадбир давомида Сўх туманида тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар мавжуд имкониятлар тўғрисида матбуот анжумани ташкил этилди.

Туман ҳокими бу бўйича тадбирда иштирок этган маҳаллий ОАВ вакиллари ва блогерлар саволларига жавоб берди.

  Таништирув тадбирида маҳалладаги ёшлар ўзларини қийнаётган муаммолар хусусида мурожаат этишди. Барча мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан "Йўл харита"лари тузилди.

  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати