Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИДА ИҚТИСОДИЙ ХУСУСИЯТЛАРНИ АНИҚЛАШ

×

 2021-10-06 15:20:38    50

PDF юклаш
Чоп этиш


        Аҳолини рўйхатга олиш доирасида шахсларнинг иқтисодий хусусиятларига оид статистик маълумотларни тўплаш зарурати кўплаб сабабларга боғлиқ. Мамлакат иқтисодий тузилмасининг кенг қамровли суратини, шунингдек, иш режимларини тузиш, меҳнат бозорида иштирок этиш ва мамлакат аҳолисининг меҳнатидан кам фойдаланиш тизимини яратиш учун шахсларнинг самарали фаолияти тўғрисидаги маълумотлар жуда муҳимдир. Ушбу маълумот бошқа шахслар томонидан берилган малумотлар билан биргаликда, аҳолини рўйхатга олиш доирасида йиғилган уй хўжаликлари ва уй-жойлар, шахслар ва уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини баҳолашга имкон беради. Бу эса, иш ўринларини яратиш, камбағалликни камайтириш, иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги муносабатлар, касб-ҳунар таълими ва ўқитиш, ижтимоий таъминот йўналишлари ва бошқа ижтимоий нафақалар бўйича имтиёзлар бериш, гендер тенглик ва ижтимоий инклюзивлик, фуқаролар иштироки ва бошқалар билан боғлиқ.

 Аҳолини рўйхатга олиш статистик маълумотларни бошқа манбаларга нисбатан солиштириш имконини беради. Аҳолини рўйхатга олиш кўплаб кузатув саволномалари учун намуна олиш имконини беради, жумладан уй хўжаликлари кузатувлари ва ишчи кучи кузатувлари сўровномалари ва бошқ. Мамлакатнинг миллий манфаатларида асосий ҳусусиятларни қамраб олишни таъминлаш, танлама кузатувларда асос бўлиб хизмат қиладиган ишончли маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, кичик туманлар ва кичик аҳоли гуруҳлари бўйича асосий статистик маълумотларни олиш ҳамда тармоқлар ва йўналишларнинг кичик гуруҳларга ажратилишини таъминланлайди.


Ғ. Мамажонов - Фарғона вилояти статистика бошқармаси мутахассиси


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram