Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ”ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СУД-ЭКСПЕРТЛИК ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ФАРМОНИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

×

 2021-09-30 15:02:37    97

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 июлдаги ”Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6256-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик соҳасини ҳар томонлама такомиллаштириш, бу соҳадаги муаммолар бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда мамлакатда суд экспертизаси назарияси ва амалиётини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини шакллантириш, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, суд-экспертлик соҳасини ўрта муддатда тизимли ислоҳ қилишнинг аниқ чора-тадбирларини белгилаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 21-2025 йилларга мўлжалланган концепцияси ва мазкур концепцияси бўйича 2021-2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан “йўл харитаси”ни тасдиқлаш.

2. Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланиши, яъни:

суд экспертларининг холислиги ва мустақиллигини таъминлаш, соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани мунтазам такомиллаштириб бориш;

суд-экспертлик фаолиятини кенгайтириш ҳамда суд экспертизаларининг сифати ва ишончлилигини ошириш;

суд-экспертлик фаолиятида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, шу жумладан услубиёт ва регламентларни такомиллаштириш ҳамда соҳага фан ва техника ютуқларини жорий этиш;

суд-экспертлик фаолиятида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда суд экспертларини тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш;

нодавлат суд экспертиза институтини ривожлантириш;

суд-экспертлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни таъминлаш ва ривожлантириш;

суд-экспертлик фаолиятининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

3. Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган концепциясини амалга ошириш бўйича Кенгаш таркибини тасдиқлаш.

4. Кенгашга:

суд экспертизаси соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва уларни тизимли ҳал қилиш юзасидан идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;

Концепция ва “йўл харитаси”ни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича идоралараро консультатив платформа сифатида хизмат қилиш;

Концепцияни амалга ошириш доирасида фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва илмий доиралар вакилларини кенг жалб этган ҳолда учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва пресс-конференциялар ташкил қилиш вазифаларини юклаш.

5. Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институтини ташкил этишва унинг қуйидаги вазифаларини белгилаш:

суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига илмий-услубий кўмак бериш;

суд-экспертлик вазифаларини ҳал қилишнинг илмий асосларини такомиллаштириш ва ягона илмий-методик ёндашувларини ишлаб чиқиш;

суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш;

суд-экспертлик фаолиятига фан ва техника ютуқларини жорий этиш бўйича чораларни кўриш;

суд экспертизаси соҳасидаги тизимли муаммоларни комплекс ўрганиш ва уларни ҳал этишга доир илмий асосланган таклифлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларнинг малакали суд экспертиза хулосаларига бўлган эҳтиёжларини доимий равишда ўрганиш орқали суд экспертизасининг янги турлари ҳамда услубиётларини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар киритиш;

суд экспертизаси соҳасига ривожланган ахборот технологиялари ва инновацияларни кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

7. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга кўра шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ, суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилсин. Бунда, тадқиқот натижаларига кўра мутахассис фикрини тақдим этиш;

иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритишда адвокатга судга қадар тайёргарлик ва суд жараёнида эксперт хулосасини суд муҳокамасида тақдим этиш ҳуқуқи асосида давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида шартнома асосида адвокат сўровига кўра экспертиза ўтказиш ташаббуси билан чиқишга рухсат бериш;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларининг касбий малакасини аниқлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда билим ва кўникмаларини ошириб боришни таъминлаш мақсадида уларни ҳар уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтказиш механизми жорий қилиш;

б) 2022 йил 1 мартдан бошлаб суд экспертлари ва экспертиза тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш жараёнларини комплекс автоматлаштириш, аҳолига ва ваколатли органларга суд-экспертлик фаолиятига доир маълумотларни етказиш, экспертиза ҳаракатларини амалга оширишга алоқадор ташкилотлар билан ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш учун мўлжалланган                               “E-ekspertiza” ягона электрон ахборот тизими ишга тушириш.

8. Фармонга кўра, суд-экспертиза соҳасида кадрларни тайёрлаш олий таълим муассасаларида дуал таълим принципига мувофиқ, бакалавриат ёки магистратура босқичларида таълим олаётган даврда шартнома асосида тегишли экспертиза турлари бўйича камида олти ойлик экспертлар тайёрлаш курсларида амалга оширилиши мумкин. Тайёрлаш курслари натижаларига кўра тегишли суд-экспертиза фаолияти билан шуғулланиш учун сертификат берилади. Бунда, сертификат эгалари нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ёки давлат суд-экспертиза муассасаларида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек Фармонда уч ой муддатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Х.Сулаймонова марказининг ҳудудий бўлимларида экспертиза тадқиқотларининг қўшимча турларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан жорий қилишга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини киритиш, бунда, Фарғона, Термиз, Урганч шаҳарларида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ҳамда Самарқанд шаҳрида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияларини босқичма-босқич ташкил қилиш назарда тутилган.

Шу қатори, Фармонда 2021-2025 йилларда жорий этиладиган экспертиза ва тадқиқот турлари рўйхатини тасдиқлаш, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш, моддий-техника таъминоти масалалари, Адлия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилиш, унинг маблағларини шакллантириш ва сарф этиш, бу соҳадаги кадрларнинг малакасини ошириш белгиланган.

 

 

Ж.Хайдаров - Жиноят ишлари бўйича

                              Фарғона туман судининг

                              девонхона мудири                                                                                      

 

 

 

П.Джўраев - Жиноят ишлари бўйича

                              Фарғона туман судининг

                             архив мудири                                                                                             

 

 

 

 

 

 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram