Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАРИСИ БОР УЙНИНГ ПАРИСИ БОР

×

 2021-09-28 17:48:41    99

PDF юклаш
Чоп этиш


        Дарҳақиқат, ота-боболаримиз ушбу нақлни бежизга айтишмаган. Қарияларимиз, нуроний отахону онахонларимизни асраб авайлаб, уларнинг ҳолидан ҳамиша хабардор бўлиш, уларнинг дуоларини олиш бугунги авлод учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

        Ҳушёр маҳалласида яшовчи нуронийлар - Ёқубжон Зарипов, 93-ёшни қаршилаган Бегали Болтаевдек Сўхининг асл фарзандлари хонадонларида бўлдик.

        "Сўхдон" МЧЖ бошқарув раиси, тадбиркор Ҳабибулло Ёрматов ва туман ҳокими ўринбосари Бобосодиқ Латипов нуроний отахонларимизнинг самимий сўҳбатидан баҳраманд бўлишди. Сўхнинг кечаги куни, бугуни ҳақида гапирилди. Туманнинг порлоқ келажаги ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

        Давлат раҳбари томонидан берилаётган эътибор ҳақида тўлқинланиб гапирган нуронийларимиз яхши ниятлар ила дуога қўл очишди.

        Эҳтиром ва эътибор рамзи сифатида отахонларга озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар тақдим этилди. - Инсон фарзанди учун эътибордан бўлак юксак мукофот йўқ, бундай эътибор ва ташрифдан бошимиз кўкларга етди, Сизлар учун кўнгил уйимиз ҳар доимм очиқ, раҳмат Сизларга, - дея мўсафидларимиз дуолар қилишди.

        Дарвоқе, Ватан сарҳадлари қўриқчилари - 12494-сонли ҳарбий қисм аскар ва зобитлари ҳам нуронийлар ҳолидан ҳамиша хабардор бўлишади. Аскар ва зобитлар томонидан Бегали Болтаев хонадони шағаллаштирилди. Ҳарбийлар ташаббусидан боши кўкка етган отахон самимйи сўзлар билан миннатдорлик баён этдилар.  

        Эслатиб ўтамиз, туманимизда ушбу йўналишда, яъни кекса-нуронйларни эъзозлаш йўналишида тизимли ишлар амалга оширимоқда. ЎЗбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш. М. Мирзиёевнинг сайловолди Дастурига асосан Сўх туманида нуронийлар дам олиш маскани бунёд этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram