Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИГА ДАРС ЎТДИ

×

 2021-09-16 16:46:46    63

PDF юклаш
Чоп этиш


        Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев тумандаги 17-сонли УЎТ мактабида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган таълим-тарбия жараёни билан яқиндан танишди.

        8-синф ўқувчилари билан сўҳбатлашиб, уларнинг қизиқишлари билан қизиқди ва шу билан бирга, мактабдаги муаммо ва камчиликлар ҳам ўрганилди. Савол-жавоб тариқасида бўлиб ўтган жараён талабаларнинг билим даражасини кўрсатди.

        - Бизга имконият даражасида бадиий китоблар ва спортнинг футбол тури билан шуғулланишимиз учун бадиий китоблар ва футбол тўпи олишда амалий ёрдам берсангиз, - дея талабалар туман ҳокимига мурожаат этишди.

        - Мактаб ва бевосита 17-сонли УЎТ мактабининг 8-синф ўқувчилари бизнинг доимий эътиборимизда бўлишади ва бугундан бошлаб ҳоким ушбу синфни оталиққа олади, - деди туман ҳокими сўҳбат чоғида.

        Туман ҳокими талабаларга бугунги кунда соҳага Президентимиз томонидан берилаётган ғамхўрликлар ва эътибор ҳақида алоҳида сўзлаб, бугунги ёшлар Ватанимизнинг эртанги кунини барпо этадиган кадрлар бўлиб етишларини қайд этди. Тарих фани бўйича савол-жавоб қилинди ва миллат қаҳрамонлари бўйича дарс ўтган туман ҳокимидан талабалар катта таассуротлар олишди. 

        Ташриф жараёнида мактабда ташкил этилган ўлкашунослик музейи ҳам кўздан кечирилди. Музейни кенгайтириш ва экспонатларни кўпайтириш бўйича ҳоким ўз таклиф ва тавсияларини берди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram