Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ПРОКУРОРИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-09-15 18:21:14    74

PDF юклаш
Чоп этиш


        Аҳоли даромадларини ошириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва шу орқали аҳолини қамраб олишни кенгайтириш, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва фаровонлигини ошириш масалалари Сўх тумани прокурорининг Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинидаги сайёр қабулида ўз аксини топди.

        Оммавий қабулга ташриф буюрган фуқаролар Сўх тумани прокурорига муаммо ва камчликлари юзасидан мурожаат этишди.

        Тадбирда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мазкур ҳудудга бириктирилган масъул ходимлари, сектор штаби аъзолари ва ташкилот-корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.

        Фуқароларимизни ўз ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича олдимизга қўйган вазифаларни изчил амалга ошириш зарурлигидан келиб чиқиб, оммавий (сайёр) қабулда келиб тушган мурожаатларни тўлақонли кўриб чиқиш бўйича Сўх тумани прокурори томонидан тегишли мансабдор шахсларга зарур топшириқлар берилди.

        Берилган топшириқлар ижро этилган ёки этилмаганлиги борасида бир ойдан кейин ҳисобот берилиши таъкидланди,- дея бизга хабар бермоқда мустақил блогер Дадахон Ҳасанов.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram