Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЁШЛАР ДАФТАРИ” ДАГИЛАР ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

×

 2021-09-08 09:17:58    111

PDF юклаш
Чоп этиш


        Айтиш лозимки, Республикамизда ёшларга берилаётган эътибор туфайли уларнинг бандлиги таъминланиб, даромад топиш имконияти кенгаймоқда ва бу йўналишда Сўх туманида ҳам арзирли ишлар амалга оширилаётир.

        Истиқлолимзнинг 30-йиллик байрами кунлари Ёшлар ишлари агентлиги Сўх тумани бўлими биноси олдида "Ёшлар дафтари"да турган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва уларнинг ўз меҳнатлари орқали моддий даромад топишлари мақсадида 2, 3 ва 4-секторлар ҳудудида истиқомат қилувчи, вақтинчалик ишсиз бўлган, жами 20 нафар ёшларга ўзини ўзи банд қилиш учун турли хил асбоб-ускуна ва дастгоҳлар берилди.

        Берилган дастгоҳлар орасида тикув машинаси, металл пайвандлаш ускунаси, дори сепиш аппарати ва велосипед, краска сепиш аппарати каби иш қуроллари ҳам бор. Берилган асбоб-ускуна баробарида тадбирда 1 нафар ёш фуқарога бир марталик моддий ёрдам пули ҳам топширилди.

     Ушбу ускуналарни ёшларга Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳамда туман сектор раҳбарлари топширидилар. Ёшларга берилган иш қуролларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш ва моддий даромад топишлариумид билдирилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram